ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


17.07.2019

Сиёсий партияларнинг халққа қанчалик яқинлиги қандай баҳоланади?


Сиёсий партияларнинг аҳоли ўртасида доимий ишлайдиган, унинг муаммоларини ўрганиб, таклифларини юқори партия ташкилотлари ва давлат ҳокимиятининг вакиллик органларидаги депутатларига етказадиган асосий бўғини бошланғич ташкилотларидир. Шу боис Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши томонидан қуйи бўғин фаолиятини изчил ва самарали ташкил этишга, янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун вилоятдаги 18474 нафар аъзони бирлаштирган 369 бошланғич ташкилот партиямиз таянчига айланган. Улар ЎзМТДП дастурий мақсадларини тарғиб қилиш ва сайловолди Платформасида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш, электорат манфаатини таъминлаш йўлида фаолият олиб бормоқдалар.

Маълумки қуйи бўғинлар жойлардаги муаммоларни аниқлаб, уларнинг ечими бўйича таклиф ва ташаббусларни илгари сурса, электорат манфаати янада самарали ҳимоя қилинади. Бошланғич партия ташкилотлари қанчалик фаол бўлса, партия ғоялари ва дастурий мақсад-вазифалари аҳоли орасига шу қадар чуқур кириб боради.

Қуйи бўғинлар билан ишлашда туман, шаҳар партия ташкилотларида ўзига хос тажриба шаклланган. Талаб даражасида иш олиб бораётган намунали бошланғия партия ташкилотлари томонидан ташкил этилаётган амалий тадбирлар вилоятда партиямиз нуфузини янада мустаҳкамлаб, аҳолининг партияга бўлган ишончини оширишга хизмат қилмоқда.  Бу борада Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси қошида ташкил этилган қуйи бўғин фаолияти эътиборга молик.

Ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом тарбиялаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда, – дейди бошланғич партия ташкилоти раиси Башорат Рўзметова.  – Келажак эгаларини турли иллатлардан асраш, уларда ҳуқуқий маданият ва саводхонликни ошириш, қуйи бўғин аъзоларидан янада фаолликни талаб этади. Бошланғич партия ташкилотимизнинг айни пайт­да 325 аъзоси бор. Қуйи бўғин  ташаббуси билан ёшлар, уларнинг ота-оналари иштирокида оналик ва болаликни ҳуқуқий муҳофаза қилиш, репродуктив саломатликни сақлашга кўмаклашиш сингари партиянинг устувор дастурий мақсад-вазифаларидан келиб чиққан ҳолда тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиб келяпмиз. Жумладан, “Саломатлик — туман бойлик”, “Тиббий маданиятни юксалтиришда ЎзМТДПнинг ўрни”, “Глобаллашув ва “оммавий маданият”нинг ёшлар онгига салбий таъсири” сингари мавзулардаги тадбирлар ҳамда спорт мусобақалари ёшларнинг маънавий иммунитетини мустаҳкамлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи анъаналарини қарор топтириш, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 Бироқ, бугунги кунда бошланғич партия ташкилотлари барчасининг фаолиятини ҳам бирдек, деб айта олмаймиз. Қуйи бўғин ташкилотлари ишини янада жонлантириш лозим. Бу борада БПТ етакчиларини махсус курсларда ўқитиш ва шу орқали кадрлар малакасини ошириб бориш, партия фаолиятига билимли кадрларни жалб қилиш муҳим аҳамият касб этади.

ЎзМТДП Хоразм вилоят туман, шаҳар Кенгашлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада жонлантиришга хизмат қилувчи бир қатор тадбирлар, жумладан, ўқув-семинарлар ташкил этилди, умумий йиғилишлар ўтказилди.  Уларда ўн беш мингдан зиёд партия аъзолари иштирок этди. Ушбу тадбирларда ўз фаолиятимизда электорат ва партия ижтимоий қатлами манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ аниқ амалий ишлар салмоғини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Чунки, демократия шароитида биз доимо рақобат муҳитида фаолият олиб боришимиз, яъни, яна тўртта партия ҳам электорат салмоғи, фаоллиги ва ташаббускорлигини кучайтириш ҳамда сайлов дастурини амалга ошириш учун курашаётганлигини ҳеч қачон эсдан чиқармаслигимиз зарур. Шу боисдан ҳам партия қуйи бўғини – БПТлар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Зеро, сиёсий партиянинг халққа қанчалик яқинлиги унинг бошланғич партиялар фаолиятининг самарадорлиги билан баҳоланади.

Тарғибот тадбирлари салмоғини ошириш, электоратни ўйлантираётган муаммоларни чуқур ўрганиш, партия кадрлар заҳирасига ҳамда вакиллик органларига депутатликка номзодларни тайёрлаш борасида қуйи бўғин ташкилотлари бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам яхши ишлашлари зарур. Боиси, мамлакатимизда фуқаролик жамияти ривож топгани сайин сиёсий партияларнинг масъулияти ҳам ошиб бормоқда. Партия дастурий мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқариш борасида доимий изланишда бўлишимиз, сафларимизда партиявий масъулиятни, жавобгарликни юксалтириш ўта долзарб вазифадир. Айнан шу партиямизнинг сайловлардаги муваффақиятли иштирокини таъминлайди.

 

 

Асқарбек СУЛТОНОВ,
ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши
девони бош мутахассиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz