ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Тарбиявий аҳамият касб этди 22.05.2019

Тарбиявий аҳамият касб этди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Янгиариқ туман кенгаши томонидан тумандаги 9-умумтаълим мактабида “Юксак маънавият-енгилмас куч” лойиҳаси доирасида “Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш – барқарорлик ва тараққиёт гарови” мавзуида ёшлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Унда партия фаоллари, тегишли ташкилотлар мутахассислари, имом-хатиблар, таълим муассасалари устоз-мураббийлар ҳамда ўқувчилар иштирок этдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегиясида хавфсизликни таъминлаш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга оид устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Маърузаларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида фуқароларимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш мақсади мужассамлиги эътироф этилди. Ёшлар онгини ташқи салбий таъсирлардан асраш, уларнинг маънавий дунёсини ёт ғоялар, турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

– Тадбир биз учун улкан тарбиявий аҳамиятга эга бўлди. Турли салбий оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик, ўз ақл-заковатимиз, тафаккуримиз билан ҳар қандай мафкуравий таҳдидлардан онгли равишда ҳимояланишимиз зарурлиги алоҳида қайд этиб ўтилди. Биз ёшлар лоқайдликка берилмай, ҳамиша ўқиб-изланар эканмиз, юртимиз равнақи, ватанимиз тараққиёти, унинг буюк келажагини бунёд этиш йўлида юксак марраларга эришиб, фақат олға интилишимиз лозим, албатта, - дейди 9-умумтаълим мактаби ўқувчиси Зафарбек Отабоев.

 

 

ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz