ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Тарихни англаш ўзликни англаш демакдир 05.01.2019

Тарихни англаш ўзликни англаш демакдир

Мамлакатимизда 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб номланди ва куни кеча бу юзадан йил Дастури лойиҳаси эълон қилинди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг таркибий қисми ҳисобланган мазкур ҳужжатда белгиланган вазифаларни амалга ошириш жорий йилда барча соҳаларда ўсиш, юксалишни таъминлаши шубҳасиз. Хусусан, давлат Дастури лойиҳасида “Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида “Ўзбекистон тарихи” каналини ташкил этиш” кўзда тутилганлиги халқимиз маънавияти учун жон куйдирувчи зиёли инсон сифатида мени жуда қувонтирди.

Серқуёш диёримиз жуда бой тарихга эга. Аждодларимизнинг ўтмишдаги шон-шуҳрати, яратувчилик салоҳияти, асрий анъаналари ҳақида телеэкран орқали маълумот бериш юртдошларимиз, айниқса, ёшларимизда миллий ўзликни англаш туйғусини ўстиради, уларни Ватанни севишга, аждодларимиз билан фаҳрланишга ўргатади.

Шунингдек, йил Дастури лойиҳасида тарихий шахслар ва миллий образлар акс этган анимацион фильмлар яратиш вазифаси белгиланганлиги ҳам аҳамиятлидир. Миллий маънавий қадриятларимиз ғоялари билан суғорилган анимацион фильмларни яратиш болажонларимиз тарбиясида айни муддаодир.

Телевидение ва кино бугунги кунда энг таъсирчан ахборот етказиш воситасидир. Шунинг учун ҳам “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат Дастури лойиҳасида “Тарихий шахслар, алломалар ҳақида бадиий, бадиий-публицистик, ҳужжатли фильмлар ва сериаллар яратиш” вазифаси белгиланган. Бу хайрли ишлар тарихимизни таъсирли тарзда нафақат юртдошларимизга, балки дунё халқларига ҳам етказишда муҳим аҳамият касб этади.

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат Дастури ҳеч шубҳасиз мамлакатимизни тараққиёт сари бошлайди



Зулфия Исмоилова,
халқ депутатлари Хоразм вилояти
Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи аъзоси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz