ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Театр - ибрат ва маънавият маскани 11.04.2019

Театр - ибрат ва маънавият маскани

       Ёшларни уларнинг онги учун зарарли бўлган “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан муҳофаза қилиш миллий маънавий тикланиш жараёнида муҳим вазифалардан биридир. Ибратхона дея таъриф берилувчи театрларга ёшларни жалб қилиш, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди Платформасида белгиланганидек, театрларда очиқ эшиклар кунларини ташкил этиш бу борада муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Хоразм вилоят мусиқали драма театрида “Театр - ибрат ва маънавий тарбия масканидир” мавзусида ташкил этилган учрашувда шу ҳақда атрофлича сўз юритилди.

      - Дарҳақиқат, театримизнинг бугунги кундаги репертуаридан жой олган саҳна асарлари замондошларимизда ватанпарварлик, эл-юрт тақдирига дахлдорлик ҳиссини юксалтиради, - деди учрашувда сўзга чиққан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Комилжон Тожибоев. – Чунончи, Жалолиддин Мангубердининг шонли тарихимиздаги роли, унинг жасоратидан ҳикоя қилувчи “Султон Жалолиддин” спектакли ҳам шу жиҳатдан аҳамиятлидир. Мен Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси бошланғич ташкилоти етакчиси сифатида ушбу спектакл   ёшларимизда миллий ўзликни англаш туйғусини ўстириши шубҳасиз, деб ҳисоблайман.

        Учрашувда таъкидланганидек, бу каби спектакллар қўйилаётган театрларимизга ёшларнинг оммавий ташрифларини уюштириш маънавий тарбиянинг ажралмас қисми бўлиши лозим.

        Баҳодир Бобожонов, партия Хоразм вилоят ташкилоти Фаҳрийлар кенгаши раиси:

      - Бугунги кунда кино экранлари орқали намойиш қилинаётган кўплаб хорижий фильмлардаги зўравонлик, ҳаёсизлик нафақат миллий, балки умуминсоний эстетик қадриятларга ҳам мутлақо ётдир. Шу сабабдан ҳам ёшларимизда эстетик дидни тарбиялашда умуминсоний ва миллий қадриятларни тараннум этувчи театрнинг роли беқиёс. Ёшларни бугун театрга кўпроқ жалб этишимиз зарур.

 

ЎзМТДП Хоразм вилоят
Кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz