ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


27.03.2019

Урганчдаги ахборот-ресурс марказларида китобхонлар учун етарли шарт-шароитлар яратилганми?


Инсон маънавий камолотини китобсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу боисдан ҳам ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларни китоб ўқишга қизиқтириш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Хўш, жойларда ахборот-ресурс марказлари фаолияти бугунги кун талабига жавоб берадими? Ушбу масканлар ўғил-қизларимизни ўзига қай даражада жалб қила олаяпти?

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ўз сайловолди Платформасига ҳамоҳанг вазифалардан келиб чиқувчи ушбу саволга жавоб топиш учун айни кунларда жойларда ахборот-ресурс марказларининг умумий ҳолати, бу ерда китобхонларга яратилган шароитларни ўрганмоқда.

Чунончи, ЎзМТДП Урганч шаҳар кенгашида бу юзадан тузилган ишчи гуруҳ шаҳарда жойлашган ахборот-ресурс марказларида ўрганишлар ўтказди.


Тошкент Ахборот технологиялари университети Урганч филиали қошидаги 1-академик лицей ахборот-ресурс марказининг замонавий стол ва стуллар билан жиҳозланган кенг ва ёруғ ўқув зали кирган кишида беихтиёр шу ерда ўтириб китоб ўқиш истагини уйғотади. 14000 тага яқин китоб фонди дарсликлар, бадиий, сиёсий, илмий-услубий адабиётлардан ташкил топган, мавжуд 7 та компьютер локал тарзда интернетга уланган. 


Китоб фонди академик лицей директори фонди маблағлари, ҳомий ташкилотлар ва ота-оналардан ҳадя сифатида олинган китоблар ҳисобига мунтазам бойитиб борилмоқда.

Афсуски, бу каби ижобий ҳолатларни барча жойда ҳам кузатиб бўлмайди. Ишчи гуруҳ ўрганишлар давомида айрим эътиборсизликларнинг салбий оқибатларига ҳам гувоҳ бўлмоқда. Чунончи, Урганч шаҳар Тадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежининг 16593 та китоб фондига эга ахборот-ресурс маркази бугунги кунда атиги битта хонада фаолият кўрсатмоқда.


Фонд, ходимларнинг иш столлари зўр-базўр жойлаштирилган тор бу хонада китобхонннинг ўтириб китоб ўқиши учун шароит умуман йўқ. Китоблар китобхонга фақатгина уйига олиб кетиб ўқиши учун берилади, холос. Ҳолбуки, бундан бир йил олдин АРМ 3 та хонани эгаллаган эди. Касб-ҳунар коллежи биносининг бир қисми бошқа ташкилотларга берилиши сабабли, ўқув муассасаси маъмурияти машғулот хоналари сонини сақлаб қолиш мақсадида АРМни бир хонага жойлаштиришга мажбур бўлган.

       Ўрганишлар давом этмоқда.

 


ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши ахборот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz