ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Ватанга дахлдор энг ибратли оила 15.05.2019

Ватанга дахлдор энг ибратли оила


Оила ҳар бир халқнинг, миллатнинг давомийлигини сақлайдиган, миллий қадриятларнинг ривожини таъминлайдиган, янги авлодни дунёга келтириб, уни маънавий баркамол қилиб тарбиялайдиган, жамиятнинг асосий негизи ҳисобланувчи муқаддас маскандир.

Мамлакатимизда оилалар фаровонлигини таъминлаш, муаммоларини ўрганиш, бартараф этиш, маънавий ва иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур муҳим масалага жамоатчилик эътиборини жалб этиш чоралари кўрилмоқда.

15 май – Халқаро оила куни. Шу муносабат билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилояти туман, шаҳар кенгашлари томонидан “Оила – муқаддас даргоҳ”, “Ибратли оила”, “Оила – қадриятлар бешиги” мавзуларида турли тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этилмоқда.

Бугун вилоят Ёшлар марказида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Хоразм вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Оилани асраш – ўзлигимни асраш” мавзуида байрам тадбири ўтказилди. Унда депутатлар, маҳаллалар фаоллари, ибратли оилалар вакиллари, ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда намунали, фаол, ташаббускор оилалар турли номинациялар бўйича тақдирландилар. Жумладан, партия фаоли, “Менинг шажарам” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби Ойбек Боғбековлар оиласи “Ватанга дахлдор энг ибратли оила” сифатида эътироф этилиб, махсус диплом ва эсдалик совғаларига муносиб кўрилди.

IMG_1646.jpg

– Хива ёғоч ўймакорлиги мактабини яратган катта ҳунармандлар авлоди, ўзининг узоқ, шонли тарихига эга оиланинг вакили эканлигимдан фахрланаман. Бугун мендаги бу ғурур янада ортмоқда. Эътибор ва эътирофдан жуда мамнун бўлдим. Бунга жавобан оиламиз билан бобомерос ҳунарни асраб-авайлаб, Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшаб, юрт равнақига муносиб ҳиссамизни қўшишга ҳамиша интиламиз, - дейди ҳунарманд Ойбек Боғибеков.

Буюк келажагимизни яратиш йўлида ҳаракат қилар эканмиз, эзгу ғоялар билан яшаётан тинч-осойишта, фаровон ва мустаҳкам оилаларгина орзу-умидларимизни рўёбга чиқаришга ҳисса қўша олишларини, бу борада ҳар биримизнинг зиммамизда улкан масъулият турганини унутмаслигимиз керак.



ЎзМТДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz