ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Ватаннинг мард ўғлонлари 12.01.2019

Ватаннинг мард ўғлонлари

Мустақиллик йилларида миллий армиямиз ҳар томонлама ривож топди. Ўзбекистон юқори тактик маҳорат салоҳиятига эга тезкор ва ихчам, замонавий қурол яроғ ва техника билан таъминланган армияни шакллантиришга муваффақ бўлди. Қуролли кучлар сафида хизмат қилиш ҳар бир ўғлон учун шарафли ишга айланди. Давлатимизнинг бу борада олиб бораётган сиёсати самараси ўлароқ юртимиз осмони мусаффо, халқимиз тинч ва осойишта ҳаёт кечирмоқда. Аммо, айни замонда дунёнинг турли бурчакларида қуролли тўқнашувлар ҳамон давом этаётганлиги, жумладан, ён-атрофимизда халқаро терроризм, экстремизм ва радикализм хавфи тобора ортиб бораётганлиги мавжуд таҳдидларга қарши муносиб зарба беришга тайёр бўлишни талаб қилади. Шу боисдан ҳам давлатимизда қуролли кучларимизнинг жанговар тайёргарлиги ва қобилиятини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги халқимизнинг хотиржам яшашини таъминлайди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан Урганч шаҳридаги ҳарбий-юридик йўналишдаги “Темурбеклар мактаби”да Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги муносабати билан 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Ватанимизнинг мард ўғлонлари” мавзусида ўтказилган тадбирда шу хусусида сўз юритилди.  

Тадбирда таъкидланганидек, ёшларимизни Ватанимиз сарҳадларини мардонавор қўриқлашда фахр ва ифтихор туйғулари жўш урган, шижоат ва матонатли инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг қалбида миллий ғурурни уйғотиш, уларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида, ўтмиш меросимизнинг ҳақиқий билимдони этиб тарбиялаш ишида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Партия фаоллари ёшларимиз онгига Ватанга хизмат қилиш муқаддас бурч эканлигини сингдиришдан асло чарчамайдилар.

Тадбирда мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг бир гуруҳига эсдалик совғалари берилди.


ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz