ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


XIV-XIX  асрларга тегишли Усмон Саидбобо мақбараси эътиборга муҳтож 04.10.2018

XIV-XIX асрларга тегишли Усмон Саидбобо мақбараси эътиборга муҳтож

Айни кунларда ЎзМТДПнинг барча даражадаги ташкилотлари томонидан жойларда маданий мерос объектларининг бугунги кундаги ҳолати ўрганилмоқда.

Куни  кеча  партия Хоразм вилоят кенгашида тузилган ишчи гуруҳ Гурлан туманида бўлди.

Гуруҳ аъзолари туманда мавжуд 7 та маданий мерос объектлари (шундан 1 таси архитектура ва 6 таси монументал санъат ёдгорликлари)  ҳолатини ўргандилар.

Чунончи, улар ЎзМТДП Марказий кенгаши раиси Сарвар  Отамуратов билан биргаликда  XIV-XIX  асрларга тегишли Усмон Саидбобо мақбарасига ташриф буюришди.

Ўрганиш давомида ушбу тарихий маданий мерос объектини асраб-авайлаб келгуси авлодларга етказиш мақсадида уни атроф-муҳитнинг таъсири, яъни ёғингарчилик, шўрланиш, ер ости сувлари зарарларидан муҳофаза қилиниши  лозимлиги билдирилди.

Партия етакчиси соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда мазкур мақбаранинг тарихини чуқур ўрганиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, Сарвар  Отамуратов “Ермулккадастр” ДК Гурлан туман филиали бошлиғи Б.Балтаев ва  туман бош архитектори П.Балтабаевларга ёдгорликнинг кадастр ҳужжатлари ишлаб чиқилиши бўйича кўрсатма ва топшириқлар берди.

   

ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши Матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz