ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


Янгиланишлар бугунимизга файз, эртамизга ишонч, интилишларимизга қанот бағишламоқда 28.08.2019

Янгиланишлар бугунимизга файз, эртамизга ишонч, интилишларимизга қанот бағишламоқда


Мустақиллик – улуғ неъмат. Халқимизнинг турмуш фаровонлиги кундан-кунга ошиб бораётганида, қайта тикланган миллий қадрият ва анъаналаримиз ривожида, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли иқтисодиётимиз юксалиб, юртимизнинг ҳар бир гўшаси чирой очаётганида ана шу ҳикмат намоён.

Мамлакатимизда қутлуғ айём муносиб кутиб олинмоқда. Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори асосида жойларда “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий учрашувлар, давра суҳбатлари ва бошқа кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Урганч шаҳар кенгаши ҳамда “Ижодкор аёллар” уюшмаси Урганч шаҳар бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган учрашувда умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлар фаол иштирок қилдилар. Эркин ва озод, мустақил она Ватанни тараннум этувчи шеърларни ўқиб, ўз ижод намуналаридан баҳраманд этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимиз истиқлолга эришгандан сўнг ўтган ҳар бир кунимиз халқимизнинг фидокорона меҳнати, бунёдкорлик салоҳиятининг яна бир амалий ифодаси, озод ва фаровон ҳаётимиз, ғурур-ифтихоримиз тимсоли  сифатида янги тарихимиз солномасига том маънода ёрқин саҳифа бўлиб кираётганлигини, халқимиз турмуш фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари хусусида алоҳида тўхталдилар. Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган улуғвор режалар, янгиланишлар бугунимизга файз, эртамизга ишонч, интилишларимизга қанот бағишламоқда.

– Ўзбекистон деб аталмиш гўзал ва бетакрор ўлкада туғилиш, унинг бағрида камол топишнинг ўзи бир улкан бахт. Ана шу ҳақиқат ҳар биримизнинг қалбимиздан чуқур жой олишини истардим. Ватанга муҳаббат, садоқат туйғулари барчамизга умрбод ёр бўлсин, - дейди “Ижодкор аёллар” уюшмаси Урганч шаҳар бўлими раҳбари Қурвонжон Ўрозметова.   

Партия Қўшкўпир туман кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан “Мустақиллик тенгдошлари – буюк юрт эгалари!” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда оилалари мустаҳкам, фарзандлари соғлом, ёшлари билимдон, илмга чанқоқ юрт эгалари келажак учун замин ҳозирлаши тўғрисида сўз борди. Очиқ мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди, ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Истиқлолимизнинг 28 йиллигига бағишланган тадбирлар партиянинг Боғот, Янгиариқ туманларида ҳам ўзгача шукуҳ, кўтаринкилик билан ташкил этилди.

Ватанга муҳаббат, садоқат туйғулари барчамизни буюк ишларга ундайверсин. Пешонамизга, ёруғ иқбол, саодатли ҳаёт, қалбимизга қувонч ва эртамизга умид ато этган мустақиллигимиз абадий бўлсин!

 


ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши Матбуот хизмати

 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz