ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


23.05.2019

Ёшликни улуғ мақсад ва шижоат безайди


Маълумки, мамлакатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий соҳадаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича бешта муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодларини юзага чиқаришга хизмат қилади. Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитларни яратишга йўналтирилган. Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадини ифодалайди. Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни кенг йўлга қўйишга қаратилган. Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.

Ушбу янгилик халқимиз, айниқса, ёшларимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Хонқа тумани Сарапаён қишлоғи Пахтагул маҳалласида жойлашган аҳоли дам олиш марказида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хонқа туман кенгаши, туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамда бир қатор тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда президент томонидан илгари сурилган ташаббуслар доирасида тадбир ўтказилди. Унда депутатлар, партия фаоллари иштирок этдилар.

photo_2019-05-21_16-25-50.jpg

Маҳалла ёшлари адабиёт, санъат ва спорт соҳаларида ташкил этилган мусобақа ва танловларда қатнашдилар. “Барчаси ўз қўлингда!”, “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз”, “Менинг таълим муассасам ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликдан ҳоли” шиорлари остида ўз куч, билим ва маҳоратларини намойиш этишди.

photo_2019-05-21_16-24-06.jpg

– Мутолаа – севимли машғулотим. Бадиий асарларни қизиқиб ўқийман. Қаҳрамонлар – олижаноб инсонларнинг фазилатлари бизни тарбиялайди. Бу ерда ўтказилаётган китоб акцияси мен учун жуда қизиқарли бўлди. Мана шундай тадбирлар биз ёшларни ташаббускорликка чорлайди, - дейди партия аъзоси, фаол ёшлардан бири Зуҳражон Исмоилова.

Мустақил фикр, мустаҳкам ишонч ва келажакка умид билан ҳаёт пиллапояларидан илгарилаётган ёшларимизнинг сўзларини тинглаб, эзгу мақсадлар сари дадил интилишга иштиёқлари баланд эканлигига яна бир бор гувоҳ бўламиз. Уларнинг интилиши ҳамиша юксак. Ёшлар қизиқишларининг чеки йўқ – тарих, урф-одатлар, анъаналар, ота-боболаримизнинг қаҳрамонликлари... Барчасини ўрганишга ихлоси баланд уларнинг.

 

ЎзМТДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz