ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


ЎзМТДП депутати “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди 21.12.2018

ЎзМТДП депутати “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди

Эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш мамлакатимизда кечаётган демократик ислоҳотларнинг асосини ташкил этади. Ушбу жараёнда фаол иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг серқуёш диёримиз тараққиётига ҳисса қўшишдек шарафли вазифасидир.

Яқинда бир гуруҳ юртдошларимиз Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат Кенгашининг қарорига асосан “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Мукофотланганлар орасида Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси раиси, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Комила Собированинг ҳам борлиги хоразмлик партиядошлар учун чинакам қувончли хабар бўлди.

Зеро, кўпчилик Комила Собировани жонкуяр, партия иши учун ғайрат-шижоатини аямайдиган инсон сифатида билади. Партиямиз сафида барчага намуна бўладиган, шундай фидоий инсонларнинг кўплиги муваффақиятларимиз омили бўлиши шубҳасиз.

Комила Собировани ушбу мукофот билан муборакбод этамиз.

ЎзМТДП Хоразм вилоят
кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz