ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


ЎзМТДП депутатлари Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалидаги тиббий таълим самарадорлигини ўрганди 26.12.2018

ЎзМТДП депутатлари Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалидаги тиббий таълим самарадорлигини ўрганди

Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан таъминлаш, тиббиёт муассасалари моддий техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ қилиш аҳоли турмуш даражасини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Айни кунларда ушбу ислоҳотларга оид меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва депутатлари томонидан ўрганилмоқда.

Куни кеча халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи аъзолари ва партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ вилоятда тиббиёт соҳасига малакали кадрларни тайёрлаш жараёнларини ўрганди.

photo_2018-12-25_16-26-24.jpg

Ишчи гуруҳ Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалида тиббий таълим самарадорлигини таъминловчи барча зарур шарт-шароитларнинг мавжудлигини ўрганди.

Чунончи, таълим даврида тармоқ ва ихтисослашган фанлар, клиник ўқув амалиёти бўйича ўқув машғулотларини кенгайтириш ҳисобига талабаларнинг назарий ва амалий тайёргарлик даражасини яхшилашга қаратилган комплекс чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилганлиги, ахборот ресурс марказининг китоблар, даврий нашр, электрон таълим воситалари билан таъминланганлик ҳолати каби омиллар таҳлил этилди.

photo_2018-12-25_16-26-43.jpg

Шунингдек, ўрганиш жараёнида таълим даргоҳи фаолиятида учраётган муаммолар ва уларнинг ечими бўйича ўқитувчи ва талабалардан таклифлар олинди.



ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz