ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


ЎзМТДП фракцияси аъзолари сайловчилар билан учрашмоқда 28.03.2019

ЎзМТДП фракцияси аъзолари сайловчилар билан учрашмоқда



Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари сайлов округларида сайловчилар билан учрашмоқдалар.

Жумладан, парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” ДП Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуратов Ҳазорасп тумани Питнак шаҳрида бўлиб, Шихлар қишлоқ врачлик пункти фаолияти билан танишди. 

Маълум бўлганидек, қишлоқ врачлик пунктида лаборатория жихозлари маънан эскирган, ичимлик суви мавжуд эмас. Тиббиёт муассасаси маъмурияти ва Питнак шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари аниқланган барча муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли чораларни кўришларини билдирдилар. 

Шунингдек, Сарвар Отамуратов Питнак шаҳридаги 4-сонли умумтаълим мактабида таълим-тарбия жараёни билан танишди. Мактабдаги 1500 та китобни жамлаган ахборот ресурс маркази, компьютер хонаси ҳамда инглиз ва рус тили дарс машғулотларига кириб, ўқувчилар билан савол-жавоб қилди, дарс жараёнини кузатди.

Навбатдаги манзил Питнак шаҳар, “Ёшлик” маҳалласида жойлашган 5-мактабгача таълим муассаси бўлди. Депутат билан суҳбатда МТМ мудираси Наргиза Қурбонова боғча таъмирга талаб эканлигини, канализация ишламаслигини билдирди. 

С.Отамуратов Дамас автомобилининг эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариладиган  “Авто Сеат” МЧЖ, Хоразм Питнак Пласт МЧЖ, “ЎзДонг Хон Ко”, “УзСем Юнг Ко” ҚК, “ЎзВонг Тонг ХО”, “Ўз Донг Янг КО” қўшма корхоналарида бўлиб, бу ерда эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Қўшма корхоналар жойлашган бино ортида ярим гектардан ортиқ ер майдонида иссиқхона ташкил қилиниб, 7 нафар фуқаронинг иш билан таъминланганлиги депутатнинг эътиборини тортди.  Бу ерда етиштирилаётган бодринглар ҳозир  ишчилар ошхонасига берилмоқда.

Партия раҳбари сайловчилар билан учрашувлари давомида аниқланган камчиликлар ҳамда фуқароларнинг муаммоларини ечиш юзасида ЎзМТДП Хоразм вилояти кенгаши, партия Ҳазорасп тумани ташкилоти ҳамда туман ҳокимлиги вакилларига топшириқ ва кўрсатмалар берди. 


Сарвар Отамуратовнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. 

Сайтимизни кузатиб боринг.



ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши 
Ахборот хизмати

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz