ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


29.03.2019

ЎзМТДП фракцияси аъзоси Хивада ўз сайловчилари билан учрашиб, аҳоли муаммоларини ўрганмоқда

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзлари сайланган ҳудудларда бўлиб, сайловчилар билан мулоқот қилмоқдалар, жойларда ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммоларни аниқлаб, уларни ҳал қилиш ишига ҳисса қўшмоқдалар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзМТДП фракцияси аъзоси Жуманазар Отажонов Хива тумани "Шомахулум" маҳалласида жойлашган 2-мактабгача таълим муассасасида партиянинг “Депутат билан юзма юз” лойиҳаси доирасидаги “Депутат Сизни эшитади” мавзусида очиқ мулоқотда иштирок этди.

photo_2019-03-28_18-27-11.jpg

Очиқ мулоқотда МТМ ходимлари мавжуд бир қатор муаммоларни айтиб, уларни ҳал қилишда депутатдан амалий ёрдам беришни сўрадилар.

Чунончи, маҳаллада мактабгача таълим муассасасига бўлган эҳтиёж юқори бўлгани боис, муассаси биносини кенгайтириш зарур. Шунингдек, МТМда ичимлик суви таъминотини яхшилаш, унинг олдидан ўтувчи йўлни ҳам таъмирлаш зарур. Шу ва бошқа муаммоларни ҳал қилиш юзасидан депутат томонидан тегишли чоралар кўрилди.

Шу куни депутат Жуманазар Отажонов Хива шаҳридаги ўзи ўқиган 2-мактабга ташриф буюриб, бу ерда таълим-тарбия жараёни самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди, дарс машғулотларини кузатди.

photo_2019-03-28_18-31-45.jpg

Ёшларни китоб ўқишга қизиқтириш маънавий тарбиянинг ажралмас қисмидир. Бу борада таълим муассасалари китоб фондини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан ҳам депутат мазкур таълим муассасасига ўзининг шахсий кутубхонасидан китоблар жамланмасини ҳадя қилди.

photo_2019-03-28_18-31-59.jpg

Депутат Жуманазар Отажоновнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши матбуот хизмати

    


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz