ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


ЎзМТДП гуруҳи томонидан “Пишканик”да тозаланган ичимлик суви ишлаб чиқариш шоҳобчаси ишга туширилди 20.12.2018

ЎзМТДП гуруҳи томонидан “Пишканик”да тозаланган ичимлик суви ишлаб чиқариш шоҳобчаси ишга туширилди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган “Уйма-уй” лойиҳаси жойларда аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда. Натижада, ЎзМТДП нуфузини оширмоқда. Партия Хива туман кенгаши ҳам ушбу лойиҳани ҳаётга татбиқ қилиши асносида бир қатор ютуқларга эришди.

Хусусан, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Баҳром Абдуллаевни жалб қилган ҳолда лойиҳа доирасида тумандаги “Пола султон” маҳалласида аҳоли муаммолари ўрганилганда кишилар бир неча йилдан бери маҳалла ҳудудидаги ички йўлларнинг носозлигидан қийналиб келаётганликлари аниқланди. Депутат Баҳром Абдуллаев мутасадди ташкилотларга ушбу муаммони ҳал қилиш юзасидан депутатлик сўрови чиқариши натижасида маҳалла йўллари таъмирланди. Партия фаоллари “Пишканик” маҳалласида хонадонма-хонадон юриб одамлар билан суҳбатлашдилар. Бу ерда ҳам носоз йўллар муаммоси борлигини аниқланди. Халқ депутатлари Хива туман Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи аъзоси Сабоҳат Ишмуратованинг саъй-ҳаракатлари билан ушбу маҳалладаги носоз йўл муаммоси бартараф этилди.

Шунингдек, “Пишканик” маҳалласи аҳолиси ичимлик сувининг сифати пастлигини, бутун маҳаллани тоза ичимлик суви билан таъминлашга қодир артезиан сувини тозалаш ускунаси зарурлигини айтиб, бу борада депутат Сабоҳат Ишмуратовадан амалий ёрдам беришини сўрашди. Депутат бундай ускуна олиб келиб ўрнатиш учун ҳомий топди ва маҳаллада тозаланган ичимлик суви ишлаб чиқариш шоҳобчаси ишга туширилди.  

Нигора Нурлаева,
ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши етакчи мутахассиси:

- “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида вилоятнинг бошқа маҳаллий партия ташкилотлари томонидан ҳам коммунал соҳадаги кўплаб муаммолар бартараф қилинишига эришилмоқда. Чунончи, Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгаши депутати Нуриддин Давлетовнинг саъй-ҳаракатлари билан Янгиариқ шаҳарчаси Огаҳий номли маҳалладаги ариқларни янгилаш ва суғориш тизимини яхшилаш мақсадида бетон ариқчалар ётқизилди. Бу каби бунёдкорликларнинг бошида турган ЎзМТДПдан аҳоли жуда миннатдор бўлмоқда.

ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши
Ахборот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz