ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Хоразм вилояти


ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши ҳудуддаги маданий мерос объектлари ҳолатини ўрганмоқда 20.09.2018

ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши ҳудуддаги маданий мерос объектлари ҳолатини ўрганмоқда

Аждодлардан қолган маданий меросимизни асраб-авайлаш халқимизда миллий ўзликни англаш туйғусини ўстиришда, “Бизнинг аждодларимиз ким?” “Бизнинг миллатимиз нима ҳисобидан  юксалди ва бугун нима ҳисобидан жаҳонга машҳур бўлди?”  каби саволларга жавоб топишга ёрдам бериши баробарида мамлакатимизда иқтисодиётнинг истиқболли соҳаси бўлган туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Шу боисдан ҳам Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташкилотлари томонидан жойларда маданий мерос объектларини талаб даражасида муҳофаза қилиниши мунтазам ўрганиб борилмоқда. Уларни  асраб-авайлаш борасида аниқланган бепарволикларга давлат ҳокимияти органлари эътибори қаратилмоқда.

photo_2018-09-20_12-10-25.jpg

Хоразм вилоятидаги мавжуд маданий мерос объектларининг бугунги аҳволи ва уларни муҳофаза қилиш ишларининг ҳолатини ўрганиш бўйича ЎзМТДП ҳудудий Кенгаши қошида тузилган ишчи гуруҳ иш бошлаб, куни кеча Ҳазорасп туманида  бўлди.

Гуруҳ аъзолари  тумандаги Сулаймонқалъа, Жума масжиди ва  “Шоҳпир бобо” (Музробшоҳ Хоразмий мақбараси) ёдгорликларида зиёратчилар учун яратилган шароитлар, ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларининг бориши каби масалаларни  ўргандилар.  

Эрамиздан аввалги IV-II асрларда бунёд этилган Сулаймонқалъа  ёдгорлиги туристик жозибадорлигини рўёбга чиқариш долзарб вазифа. Қалъада кенг миқёсда бунёдкорлик ишларини амалга ошириш юзасидан Ҳукумат қарори қабул қилинди. Хўш, ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш  борасида бугунги кунда Сулаймонқалъа ёдгорлигида қандай ишлар амалга оширилди?  Партия ишчи гуруҳи шу масалага жавоб излади. Бир томонида кўл мавжуд бўлган қалъанинг қолган учта тарафида ҳам сайёҳлар қайиқларда сайр қилиб дам оладиган сунъий кўллар ҳамда шу кўллар бўйлаб, пиёдалар йўлакчаси ва туристик саёҳат автомобиллари учун йўл бунёд этиш бўйича ишлар бошлаб юборилган.

fhyftyrty.jpg

Бундан ташқари, қалъа ичкарисидаги Жума масжиди реставрация қилинмоқда. Шунингдек, қалъа атрофида ҳунармандлар дўконлари, ижодкор  рассом устахонаси, ўзбек миллий таомлари ресторани қад ростламоқда.

photo_2018-09-20_12-07-29.jpg

- Мазкур ёдгорликни саёҳлар учун севимли масканга айлантириш мақсадида барча ишлар бошлаб юборилган, - деди биз билан суҳбатда  партия вилоят кенгаши раиси, ишчи гуруҳ раҳбари Ражаббой Рўзметов. –Галдаги вазифамиз ушбу ишларнинг сифатли қилиб бажарилиши ва ўз муддатида  якунланишини назорат қилишдан иборат.

Шунингдек,     “Шоҳпир бобо” (Музробшоҳ Хоразмий мақбараси) зиёратгоҳи атрофида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари давом этмоқда.

      

           ЎзМТДП Хоразм  вилоят кенгаши Матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz