ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Наманган вилояти


19.09.2019

Аёлга эътибор – миллатга, юртга эътибор демак!


Норин туманида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Аёл - миллат овози!” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда сўз олган партия вилоят кенгаши раиси Ғайратжон Тўйчибоев, Норин тумани ҳокимининг ўринбосари - туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Наима Холмирзаева, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раиси Раҳимахон Расулова, вилоят “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази бошлиғи ўринбосари Ўғилой Рахматуллаева, “Настарин” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Дилбар Ҳайдаровалар мамлакатимизда оила зиёнати бўлган аёл зотига эҳтиром кўрсатиш, опа-сингилларимизнинг жамиятдаги мавқеини кўтариш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидладилар.

photo_2019-09-19_09-44-54.jpg

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Наманганда “Миллий тикланиш” ДП аъзолари 16 минг нафарга яқин бўлиб, уларнинг 5 минг 500 нафардан зиёди хотин-қизлар ташкил этади. Маҳаллий Кенгашларга сайланган 60 депутатнинг 7 нафари, яъни бошқача айтганда 11,6 фоизи аёллардан иборат холос. Бу кўрсаткич қамровини бўлажак сайловларда кенгайтириш, хотин-қизларга ажратилган квотадан унумли фойдаланиш партия фаоллари олдидаги устувор вазифалардан биридир. Бунда партия ўз сафини билимли, ташаббускор ва ташкилотчи аёллар билан бойитиш, уларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишга етарлича эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади.

Очиқ мулоқотда ўтган давр мобайнида партиянинг “Аёллар қаноти” томонидан барча даражадаги депутатлар иштирокида жойларда ўтказилган “Уйма уй”, “Сайёр қабул”, “Депутат билан юзма-юз” каби амалий лойиҳаларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, аёлларга янада қулай меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш, халқнинг дардини чуқурроқ ҳис қиладиган қатлам сифатида партия фаолиятига қамраб олиш юзасидан сезиларли натижаларга эришилгани қайд этилди.

Келгусида эса оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, алоҳида эътибор ва ғамхўрликка, ҳимояга муҳтож хотин-қизларни партия томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш вазифаси белгилаб олинди.

Партия фаоллари ЎзМТДП дастури ва 2020-2025 йилларга мўлжалланган Сайловолди платформаси лойиҳаси бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, таклифларини илгари сурдилар.


****


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Аёл – миллат овози” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Дастури ва 2020-2025 йилларга мўлжалланган cайловолди Платформаси лойиҳасида хотин-қизлар масаласида белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.

Жамиятимизда юз бераётган янгиланишлар ва ислоҳотлар жараёнида хотин-қизларнинг иштирокини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини янада кучайтириш айни пайтда ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши «Аёллар қаноти» олдида турган асосий вазифалардан ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аъзолари ўн саккиз мингдан зиёд бўлиб, уларнинг 46 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

Скриншот (2019.09.18 15-53-26).jpg

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида партиядан сайланган 15 нафар депутатнинг 4 нафари, шаҳар ва туман Кенгашларида эса 80 нафар депутатларнинг 23 нафари аёллар ҳисобланади.

Тадбирда партия “Аёллар қаноти” фаоллари партиянинг сайловолди Платформасида хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, аёллар маънавиятини юксалтириш, оила қадриятларини мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор таклифларни билдирдилар. Шунингдек, сайловларда хотин-қизлар томонидан номзод кўрсатилишини 50 фоизгача етказиш ҳамда сайловчи хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириб бориш каби таклифлар билдирилиб, тадбир иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди.





Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz