ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Наманган вилояти


ЎзМТДП ташаббуси билан бир гуруҳ ёшларнинг Ахсикент ёдгорлик мажмуасига саёҳати ташкил этилди 16.05.2019

ЎзМТДП ташаббуси билан бир гуруҳ ёшларнинг Ахсикент ёдгорлик мажмуасига саёҳати ташкил этилди

ЎзМТДП Тўрақўрғон тумани кенгаши ташаббуси билан Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши ҳамда “Баркамол авлод” туман ижодиёти маркази ҳамкорлигида ёшларни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш, дунёқараши теран, мустақил фикрловчи ёшлар сафини кенгайтириш, маънавий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналар, бой тарихий меросни сақлаш ва уларга ҳурмат хиссини ошириш шунингдек, ёшлар туризмини оммалаштириш мақсадида “Санъат+зиёрат туризми” лойихаси ўтказилди. 


Лойиҳа доирасида туманнинг турли ҳудуларида яшовчи 40 дан зиёд ёшларнинг қадимда “Водий гавҳари” дея эътироф этилган Ахсикент ёдгорлик мажмуасига саёҳати ташкил этилди ва мутахасислар томонидан уларга мажмуа тарихи, унинг ўрни ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.


Шунингдек, “Баркамол авлод” ижодиёт маркази томонидан лойиҳа диорасида мажмуа ҳудудида ташкил этилган қўл меҳнати санъат кўргазмаси ҳам намойиш этилди. Кейинги ташриф “Лангарбиби зиёратгоҳи”га бўлиб, ёшлар бу маскан билан яқиндан таништирилди, у ҳақда батафсил маълумот берилди.  

Аҳрорбек АКБАРОВ,
ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши
етакчи мутахассиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz