ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Наманган вилояти


Депутат сўрови натижаси: тадбиркор банкдан 80 миллион сўмлик кредит олиб, 12 та янги ишчи ўрни яратди 03.05.2019

Депутат сўрови натижаси: тадбиркор банкдан 80 миллион сўмлик кредит олиб, 12 та янги ишчи ўрни яратди


Сўнги йилларда мамлакатимизда барча соҳада кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ислоҳотларнинг замирида эса халқимиз турмуш-фаровонлигини янада ошириш, Ватанимиз равнақи ҳамда юрт тинчлигини мустаҳкамлашдек ҳайрли мақсадлар мужассам.

Бугун республикамизнинг ҳар бир фуқароси яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда ўз оиласи ва шу юрт фаровонлиги юксалишида интилаётганликлари қувонарли ҳолдир албатта. Наманган вилоятининг Чуст тумани фуқароси Орифхон Искандаров ҳам ана шундай ҳайрли мақсадларни ўз олдига қўйган ҳолда туманда ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошлади ва “Natural Fabriks tekstil” кийим-кечак ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширди.

Орадан кўп вақт ўтмасдан корхона ишлаб чиқарнинг маҳсулотлар ўз харидорини топиб, кутилган самарани бера бошлади.

Ёш тадбиркор эса корхонани кенгайтириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини янада оширишни мақсад қилиб, ҳудуддаги банкка кредит олишда мурожаат қилди. Аммо тадбиркорнинг мурожаати турли важ ва баҳоналар билан рад этилди.

Шундан сўнг тадбиркор Орифхон Искандаров "Миллий тикланиш" партиясининг Чуст туман кенгашига юқоридаги ҳолат бўйича мурожаат қилди.

Партия туман кенгаши вакиллари ва депутатлари тадбиркор мурожаатини ўрганиб чиқиб, депутат У.Саъдиев томонидан сектор раҳбарига депутат сўрови юборилди.

Яқинда эса тушунмовчиликлар бартараф этилиб, ёш тадбиркор фаолиятини кенгайтириш учун керакли бўлган 80 миллион сўмлик кредитни олишига эришилди. Қўшимча 12 та иш ўринлари яратилди, туманнинг 12 нафар ёшлари доимий иш ўрнига эга бўлди.

 

Илҳомжон ҲОЖИЕВ,
ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши
етакчи мутахассиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz