ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Наманган вилояти


Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч! 30.04.2019

Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч!

Ҳозирги тинч ва осуда кунларга ўз-ўзидан эришганимиз йўқ. Уруш ва қийинчилик йиллари тинчлик йўлида мардонавор жанг қилган, Ватанимизни ҳимоя этган, кейинчалик озодлик учун курашган аждодларимиз бизнинг ифтихоримиздир. Бугун шундайлар орамизда саноқли қолишди. Уларни йўқлаш фарзандлик бурчимиздир!

ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши томонидан Уйчи туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси дастурий вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч!” шиори остида уруш фахрийларини йўқлов тадбири ўтказилди. Тадбир давомида Уйчи туманининг “Гулбоғ” МФЙ, Намуна кўчаси, 24-уйда яшовчи, 1921 йилда таваллуд топган Мадамин ота Абдуллаев, сўнгра “Гулбоғ” МФЙ, Гулбоғ кўчаси, 4-уйда яшовчи, 1924 йилда туғилган Ахмаджон ота Мамадалиевлар хонадонларига ташриф буюрилди. Ёши улуғ кексаларнинг ҳолидан хабар олинди, байрам билан табриклаб, самимий тилаклар билдирилди. Дилдан кечган мулоқотларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Раҳмонов, партия туман кенгаши раиси, халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши депутати Бахтиёр Эгамов, “Кўмак” гуруҳи аъзолари, ёшлар иштирок этдилар.


 Шунингдек, Поп туманида ҳам шундай тадбир ташкил этилиб, “Чоркесар” МФЙ, Гулистон кўчаси, 10-уйда яшовчи, 1920 йилда таваллуд топган Мирзараҳман ота Абдураҳманов, “Бунёдкор” МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 28-уйда яшовчи, 1925 йилда туғилган Шайбек ота Гарипов, “Исковут” МФЙ, Мурғоқ кўчаси, 2-уйда яшовчи, 1921 йилда таваллуд топган Ҳайдарали ота Ўлжабаев ҳамда “Юксалиш” МФЙ, Катта мирзаорол кўчаси, 44-уйда яшовчи, 1920 йилда туғилган Нажмиддин ота Қодировлар хонадонларига борилди. Ёши улуғ кексаларнинг ҳолидан хабар олинди, байрам билан табриклаб, самимий тилаклар билдириб ўтилди. Унда ЎзМТДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодиржон Мухторов, партия Наманган вилояти кенгаши раиси в.в.б. Ғайратжон Тўйчибоев, партия Поп туман кенгаши раиси Умида Сайфиддинова, халқ депутатлари Поп тумани Кенгаши депутати Иқболжон Холиқов ҳамда ёшлар иштирок этдилар.


Оталар жасорати - ёшларга ибрат, уларни шарафлашимиз эса муқаддас вазифамиз!

 

Аҳрорбек АКБАРОВ
ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши етакчи мутахассиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz