ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Наманган вилояти


31.03.2019

Китоб инсонни камолотга етакловчи муҳим восита


Китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга эришиб бўлмайди. Китобга бўлган меҳр туфайли инсон камолотга етади. Китоб мутолааси орқали киши кечаги кунидан хабардор бўлади, ўзлигини англайди. Китобга ошно тутинган инсоннинг маънавияти бутун бўлиб, қалбида фақат яхшилик, эзгулик ниш уради.

Шу боис Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йил 19 март куни ўтказган видеоселектор йиғилишида ҳам айни масалага жиддий эътибор қаратиб, ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилиш таклифини илгари сурди ҳамда бу ташаббус фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатишини билдириб ўтди.

Ушбу хайрли ташаббус бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаоллари ва депутатлари томонидан тўла қўллаб-қувватланиб, айни пайтда улар ўзлари таҳсил олган мактабларга китоблар туҳфа этмоқда.

IMG_9082.JPG

Хусусан, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Азимжон Солиев ҳам ўзи таълим олган Жомбой туманидаги 46-умумтаълим мактабига бориб, зиё маскани кутубхонасига 20 дан ортиқ бадиий китобларни совға қилди.

***

ЎзМТДП Наманган вилоят кенгаши раиси Ғайратжон Тўйчибоев ҳам Наманган вилояти, Норин туманидаги 40-умумтаълим мактабига 100 га яқин ижтимоий-сиёсий ва бадиий адабиётларни совға қилди. Бу ташаббусдан мактаб жамоаси ғоят миннатдор бўлган ҳолда собиқ битирувчиларига омад ва зафарлар тилашди.

photo_2019-03-28_12-53-07.jpg

Зеро, мазкур ҳайрли лойиҳа ёшларни китоб мутолаасига жалб қилиш, уларнинг маънавий оламини янада бойитиш, турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, замонавий касб-ҳунар сирларини ўрганишларига кўмаклашиши билан бир қаторда Наманганни ҳақиқий китобхон вилоятга айлантиришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.




Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz