ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Наманган вилояти


Маданий мерос объектлари нега эътибордан четда қолмоқда? 08.10.2018

Маданий мерос объектлари нега эътибордан четда қолмоқда?

Ер юзида зиёратгоҳларнинг 10 дан ортиқ йирик марказлари бўлиб, улар  сайёрамизнинг барча қитъаларида жойлашган. Ўзбекистон заминида қадим ва бой тарихимиз ҳақида далолат берувчи минг-минглаб мана шундай кўҳна маданий мерос объектлари мавжуд. Дунёдаги кўплаб халқлар бу борада бизга ҳавас кўзи билан қараши ҳам айни ҳақиқат.

Айни кунларда мамлакатимизда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан ҳудудлардаги мавжуд моддий маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, уларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш жараёнлари олиб борилмоқда.

Партия Наманган вилоят кенгашида ташкил этилган ишчи гуруҳ вилоятдаги рўйхатга олинган жами 282 маданий меърос объектларининг тааллуқлилик даври, бугунги кундаги ҳолати ҳамда уларда амалга оширилиши лозим бўлган асрашга доир ишларнинг ўрганилиши жараёнида аксарият маданий мерос объектларининг ҳолати аянчли аҳволда эканлиги ёки бугунги кунда умуман эътибордан четда қолганлигини кузатиш мумкин.

rtyrty.jpg

Хусусан, Тўрақўрғон туманида ташкил этилган ўрганиш тадбирлари давомида  жами 17 та муқаддас манзиллар кўздан кечирилганда мана шундай ҳолатларга дуч келдик. Шаханд қишлоғи, Бозорбоши маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ва ҳозирда фаолияти тўхтатилган “Бозорбоши” масжиди 1860 йилда барпо этилган бўлиб, 12х8 хажмдаги 3та хона ва 1 та айвондан иборат. Масжид томидан сув ўтиб, хоналарга зарар етган, хона деворлари эскирган ва таъмирталаб, айвон деразаларидаги ойналар синган.     Ушбу маданий меърос объекти аҳоли гавжум ҳудудда жойлашган бўлсада, ободонлаштириш ишларига муҳтож. Бундан ташқари масжид дарвозаси эски, номланиши ўчиб кетган.

Тумандаги “Мирза Хамдам” масжиди ҳолати ҳам шу аҳволда.  Парасмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ва ҳозирда фаолият кўрсатмайдиган мазкур объект 1883 йилда Мирза Хамдам томонидан ўз тасарруфидаги ер майдонига қуриб битказилган. Масжид 2 хона ҳамда айвондан иборат бўлиб, айни кунларда таъмирталаб ҳолатда. Айвон устунлари эскирган, масжид деворлари нураган. Том қисмидан сув ўтади...

hthtyh.jpg

Юқоридаги салбий ҳолатлар вилоятнинг бошқа туманларидаги мавжуд маданий мерос объектларида ҳам кузатилмоқда.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

 

Дилноза Азизова,

ЎзМТДП Наманган вилоят кенгаши матбуот котиби


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz