ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Наманган вилояти


06.05.2019

"Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари" ғоясини амалга оширишда ўз ҳиссамизни қўшамиз!"


Бугун Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг барча даражадаги ташкилотлари, хусусан партиянинг Наманган вилоят кенгаши томонидан ҳам «Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» ғоясини амалга ошириш, партия мақсад-вазифалари ва электорат манфаатларини таъминлаш мақсадида қатор ташкилот ва идоралар билан амалий ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.

photo_2019-05-06_14-38-16.jpg

- "Миллий тикланиш" демократик партияси фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали доимий равишда кузатиб бораман, - дейди Наманган вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Баҳодир Тожиматов. Партиянинг вилоятимиздаги мавжуд маданий мерос объектларини асраш ва уларни келажак авлодга борича етказиш борасидаги ташаббуслари таҳсинга лойиқ. Мен ҳам шу юртнинг ҳар бир фуқароси, айниқса ёшларини ота-боболаримизнинг бизга қолдирган маданий мероси орқали кимнинг авлодлари эканлигимизни англаш ва бундан фахр ҳиссини туйишга ундаётган партия фаолларининг сафида бўлишни хоҳладим ва ЎзМТДПга аъзо бўлдим. Келгусида “Миллий тикланиш” демократик партиясининг вилоят ташкилоти билан бирга вилоятимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий салоҳиятини оширишдаги яқин ҳамкорликни янада мустаҳкамлаймиз. Мақсадимиз ягона – юртимизнинг бой тарихини дунёга танитишга муносиб ҳисса қўшиш ва албатта "Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари" ғоясини амалга ошириш!

Шунингдек, “Ўзбекистон почтаси” АЖ Наманган вилоят филиали директори Хасанбой Хожаев ҳам партия сафида бўлиш истагини билдирди ва ЎзМТДП сафига қабул қилинди.

photo_2019-05-06_14-47-24.jpg


 


А.Акбаров,
ЎзМТДП Наманган вилоят кенгаши
етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz