ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Наманган вилояти


Наманган вилоятидан икки нафар ЎзМТДП аъзоси Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди 10.09.2018

Наманган вилоятидан икки нафар ЎзМТДП аъзоси Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди

Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази” мажлислар залида халқ депутатлари Наманган вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Қўшма мажлисни Наманган вилояти ҳокими, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, сенатор Хайрулло Бозоров қисқача кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2018 йил 28 августдаги 885-сон қарорига кўра, Наманган вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари сайлови ўтказилиши маълум қилди. Йиғилишда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов ҳам сўзга чиқди.

Оқсоқоллар кенгаши раиси, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига тавсия этилган халқ депутатлари Чуст тумани ва вилоят Кенгашлари депутати, “Давронбек Ғайбулло” фермер хўжалиги раҳбари Мавлуда Файзуллаевна Имомова, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, Наманган муҳандислик-технология институти ректори, профессор Одилжон Охундадаевич Маматкаримов ва “Istiqlol dizayn markazi” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бахтиёр Ғаниевич Умаровларнинг номзодлари кўрсатилганини ўқиб эшиттирди.

Қўшма мажлисда сайловни ташкил этиш бўйича саноқ комиссияси ва унинг аъзолари сайлаб олинди. Саноқ комиссияси раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Наманган шаҳридаги 26-сонли Меҳрибонлик уйи директори Дилором Абдураҳимова овоз бериш натижалари ҳақида ахборот берди.

Овоз бериш натижаларига кўра, юқорида номзодлари кўрсатилган, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Одилжон Маматкаримов ва Бахтиёр Умаров Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланганликлари маълум қилинди.

Қўшма мажлис якунида олий вакиллик органларига сайланган учала сенаторга табрик йўлланиб, уларга келгусидаги масъулиятли ва шарафли ишларида куч-ғайрат, омад ва улкан зафарлар тиланди.


Оқилхон Дадабоев,

ЎзМТДП фаоли


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz