ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Наманган вилояти


Намангандаги 300га яқин маданий мерос объектининг аксарияти аянчли аҳволдалиги аниқланди 11.10.2018

Намангандаги 300га яқин маданий мерос объектининг аксарияти аянчли аҳволдалиги аниқланди

НАМАНГАН (Turon24) — Наманган вилоятидаги мавжуд 282 та маданий мерос объектининг аксарияти аянчли аҳволда ва эътибордан четда қолган. Бу ҳақда "Turon24"га “Миллий тикланиш” партияси вилоят кенгаши матбуот котиби Дилноза Азизова маълумот берди.

Жумладан, Косонсой туманидаги XII асрга мансуб “Ғўзапоямозор масжиди”нинг кадастр ҳужжатлари мавжуд эмас. Туман ҳокими қарорига асосан муҳофазага олинган объектларни англатувчи белги йўқ, бинонинг ўзи эса авария ҳолатида. Деворлари зах оқибатида шўрлашиб, нураб тушган.

“Тўрақўрғон туманидаги 1860 йилда барпо этилган “Бозорбоши” масжиди томидан сув ўтиб, хоналарга зарар етган, айвон деразаларидаги ойналар синган, – деди Дилноза Азизова. – Ушбу объект аҳоли гавжум ҳудудда жойлашган бўлса-да, қаровсиз қолган ва ободонлаштиришга муҳтож”.

Ҳозирда партия фаоллари томонидан вилоятдаги маданий мерос иншоотларининг 214 таси ёки 76 фоизи тўлиқ ўрганиб бўлинди. Уларни таснифлаш ишлари давом этмоқда.


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz