ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Наманган вилояти


14.03.2019

“Наврўз садолари” фестивалининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда




Хабар берганимиздек, юртимизда ёш истеъдодларни камолга етказиш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, айниқса, чекка ҳудудлардаги қобилиятли ёшларни аниқлаш мақсадида ўтказилиб келинаётган анъанавий “Наврўз садолари” кўп овозли халқ чолғулари ансамбллар ва оркестрлар фестивалининг ҳудудий босқичлари ўтказилмоқда.

Наманган шаҳрида ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши ва Наманган вилояти маданият бошқармаси ҳамкорлигида 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Наврўз садолари” кўп овозли халқ чолғулари ансамбллар ва оркестрлар фестивалининг вилоят босқичи ўтказилди.


Вилоятда жойлашган болалар мусиқа ва санъат мактабларидан ташриф буюрган ансамбллар миллий ва жаҳон мусиқа чолғу асбобларида, миллий куйларимиз ҳамда жаҳон классикаси дурдоналарини ижро этдилар.

Бухоро шаҳридаги 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида анъанавий “Наврўз садолари” бешинчи халқаро халқ чолғу оркестрлари ва кўп овозли ансамблларнинг мусиқа кўрик-фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Коракўл туман санъат мактаби жамоаси турли йўналишлар бўйича ғолибликка эришиб, республика фестивалида ўз иқтидорини намойиш этиш имкониятини қўлга киритди.

 

Тадбир сўнггида ғолиб ва совриндорларга ЎзМТДПнинг эсдалик совғалари топширилди.

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz