ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Наманган вилояти


Онлайн: Минҳожиддин Мирзо партия Платформаси лойиҳасини нега танқид қилди? 26.07.2019

Онлайн: Минҳожиддин Мирзо партия Платформаси лойиҳасини нега танқид қилди?


Хабар берганимиздек, айни дақиқаларда Наманган шаҳрида жорий йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловларига тайёргарлик кўриш ҳамда партиянинг Сайловолди платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган дебат бўлиб ўтмоқда.

Дебатда партия мамлакатимизда инвестицион жозибадорлик ва барқарорликни таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувини либераллаштириш, сиёсий соҳада инновацион ёндашувларни қўллаб-қувватлаш, партия аъзоларининг мативациясини таъминлашда қандай амалий таклифларни илгари сурмоқда? Ёшлар тарбиясига аслида ким масъул, бунда партиянинг позицияси қанақа? Ушбу масала партиянинг янги сайловолди Дастурида акс этганми? Одамларнинг сиёсий партияларга ишончи сусайиб турган айни пайтда “Миллий тикланиш” партияси одамларни партияга қандай қизиқтирмоқчи? Бу борада аниқ стратегиялар мавжудми? - деган бир-биридан долзарб ва кескин саволлар ўртага ташланди.

image_2019-07-26_12-22-09.png

Хусусан, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо партия Платформаси лойиҳаси устида ҳали кўп ишлаш кераклигини таъкидлаб, Дастурда баландпарвоз гаплардан қочган ҳолда, фуқароларни қийнаб келаётган масалалалар ечимини илгари сўришни таклиф этди.

Дебатда сўз олган Раҳимбой Жуманиёзов “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” шиорига таъриф берар экан, юксалиш бу чўққи, чўққига чиқиш учун эса билим ва маърифат зарурлигини қайд этиб, бу борада ўз таклифларини билдирди.

image_2019-07-26_12-22-54.png


Дебат қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтмоқда.


Бизни кузатишда давом этинг!

 

 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz