ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Наманган вилояти


Партия очиқ мулоқоти: Наманганда кулолчилик ривожланадими? 14.08.2019

Партия очиқ мулоқоти: Наманганда кулолчилик ривожланадими?



Чуст туманида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши ҳамда “Ҳунарманд” уюушмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Миллий ҳунармандчилик - миллат фахри!” мавзусида ҳунармандлар билан очиқ мулоқот (дебат) ўтказилди.

Амалий тадбирни айнан Чуст туманида ташкил этилиши ҳам бежизга эмас, албатта. Боиси, тўрт минг йиллик даврга бориб тақаладиган бу тарихий маскан ўзининг қўли гул ҳунармандлари, айниқса ўткир пичоқлари ва бежирим дўппилари билан бутундунёга катта довруғ қозонган.

Мулоқотда ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши раиси Ғайратжон Тўйчибоев, “Ҳунарманд” уюшмаси вилояти бўлими раҳбари Жаҳонгир Валиев, Чуст тумани ҳокимининг ўринбосари – туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Дифуза Ўриновалар модератор сифатида иштирок этиб, ҳунармандларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтардилар.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда миллий ҳунармандчиликни тараққий эттириш борасида олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Айниқса, Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик би­лан шуғулланаётган инсонларга шарт-ша­роит­лар яратишда кенг имкониятлар эшигини очди.

Мулоқотимиздан кўзланган мақсад аввалида партиямиз фаоллари, депутатлар томонидан ҳунармандлар фаолияти билан яқиндан ташиш, уларнинг муаммолари ҳамда ўйлантираётган масалалаларни ўрганишдан иборат, деди ЎзМТДП вилоят кенгаши раиси Ғайратжон Тўйчибоев. - Чунончи, юксак эстетик қимматга эга бўлиб келган миллий ҳунармандчилик турларини рағбатлантириш, қайта тиклаш ва ривожлантириш, қадимги бадиий-ҳунармандлик мактабларининг анъаналарини сақлаб қолиш “Миллий тикланиш” партиясининг устувор вазифаларидан ҳисобланади. Бу борада партиямиз фаоллари ва депутатларимиз амалий ишларни олиб бормоқдалар.

Айтиш лозимки, Президент фармон ва қарорларига биноан “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига 42 та имтиёз берилганлиги соҳа ривожига хизмат қилиши асносида уюшманинг ўрни ва нуфузини ҳам оширди. Қолаверса, ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида уларга ускуна сотиб олиш учун 8 фоиз миқдорида, маҳсулот харид қилиш учун эса 16 фоид миқдорида имтиёзли кредит ажратилиши назарда тутилган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, олиб борилган тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида Наманганда “Ҳунарманд” уюшмасидан рўйхатдан ўтган ҳунармандлар сони уч баробарга ўсиб, бугунги кунда аъзолар сони 2 минг 500 нафардан ошди. Вилоят ҳунармандлари республика ва халқаро миқёсидаги фестиваллар, савдо кўргазмалари, иқтисодий тадбирлар, бизнес анжуманларида фаол иштирок этиб келишмоқда. Яқинда Беларусь Республикасида бўлиб ўтган икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги форумда миллий ҳунармандчилик намуналари, хусусан Чуст пичоқлари ва дўппиларига катта қизиқиш билдирилди.

Мулоқотда, вилоят ҳунармандларининг имижини ошириш ва уларнинг маҳсулотларини ташқи бозорда ҳам кенг тарғиб этиш мақсадида Чуст туманида шу йилнинг октябрь ойида “Дўппи тикдим ипаклари тиллодан” мавзуида ҳунармандчилик фестивали ўтказилиши маълум қилинди.

Дебатда “Мадина Зиё” ўқув маркази раҳбари, “Ташаббус-2019” республика кўрик-танлови ғолиби, партия фаоли Мадина Воҳобова, тунукасоз-уста Олимжон Охунов, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Воҳиджон Ғиёсовлар ҳунармандларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари, имтиёзларини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлайдиган қонунни ишлаб чиқиш, ҳунармандларга кўрсатиладиган банк хизматларини осонлаштириш, кредит ажратилишидаги сунъий тўсиқларни бартараф этиш, ер-жой ажратиш каби долзарб масалаларни кўриб чиқиш лозимлигини таъкидладилар. Шунингдек, партия Дастури ва 2020-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Платформаси лойиҳаси юзасидан таклифлар ўртага ташланди.

Мулоқотда миллий ҳунармандчиликнинг барча турларини кенг қулоч ёзиш ва ривожлантириш, “Уста-шогирд” анъаналари бардавомлигини таъминлаш, бозорларда ҳунармандларимизга етарли шарт-шароит ва имтиёзларни яратиш билан боғлиқ долзарб муаммолар ҳам борлиги танқид остига олинди.

Наманганда асосан ҳунармандчиликнинг дўппидўзлик, пичоқчилик, чеварчилик, дурадгорлик, ўймакорлик турлари оммалашшгани ҳолда кулолчилик санъати оқсамоқда. Бугунги кунда уюшма рўйхатидан ўтган икки нафар нафар ҳунарманд кулолчилик билан шуғулланаётгани ачинарли ҳолат. Буни қўшни Фарғона вилояти билан солиштирганда, биргина Риштон туманининг ўзида 4 минг кулол фаолият олиб бормоқда.

Мулоқотда якунида вилоят партия ташкилоти фаоллари ҳунармандларнинг таклиф-мулоҳазлари, мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда мазкур йўналишда амалга оширилилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олдилар.



Оқилхон Дадабоев,
ЎзМТДП фаоли


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz