ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Наманган вилояти


28.05.2019

Соғлом ҳаёт – соғлом келажак!


Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Наманган вилоят кенгаши томонидан вилоятнинг олис қишлоқларда яшовчи аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Поп тумани марказидан 65 км узоқликда жойлашган Парда Турсун қишлоғида соғломлаштириш акцияси ўтказилди.

photo_2019-05-27_16-22-04.jpg

“Соғлом ҳаёт – соғлом келажак!” шиори остида Поп туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур акцияда Кўрнос, Парда Турсун ва Хисорак қишлоқларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари ҳамда бу йил биринчи синфга қабул қилинадиган 35 нафар болалар 7 йўналишдаги шифокорларнинг чуқурлаштирилган кўригидан ўтдилар.

photo_2019-05-27_16-20-47.jpg

photo_2019-05-27_16-21-00.jpg

photo_2019-05-27_16-21-58.jpg

Шунингдек, акция доирасида уйда ётиб қолган беморлар ва ногиронлиги бўлган аҳоли хонадонларига борилиб, улар ҳам тиббий кўрикдан ўтказилди, зарур тавсиялар берилди.

photo_2019-05-27_16-21-31.jpg

Ўтказилган мазкур тадбир натижасида касаллиги аниқланган 34 нафар фуқаро амбулатор шароитда даволанишга олинди. 2003 йилда туғилган фуқаро Ситора Арабоевага туман тиббиёт бирлашмасида даволаниши учун йўлланма берилди.

 


Турсуной Мусабекова,
ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши
девони етакчи мутахассиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz