ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Наманган вилояти


Тўрақўрғондаги Ибрат музейида икки аср аввалги музлаткич сақланмоқда 23.09.2018

Тўрақўрғондаги Ибрат музейида икки аср аввалги музлаткич сақланмоқда

Наманганнинг кўпчилик, ҳатто журналистлар ҳам билмаган сир-синоатлари кўп экан. Вилоят телерадиокомпаниясининг “Наманганга келинг” кўрсатуви муаллифи Ойдин Эсоналиева шундай фикрда.

— “Миллий тикланиш” партияси вилоят кенгаши билан ҳамкорликда тайёрлаётган кўрсатувимизнинг олтита сони эфирга узатилди. Уларда Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Янгиқўрғон, Чуст, Чортоқ ва Косонсой туманларининг зиёратгоҳлари, табиати, урф-одатлари, таомлари, дам олиш ва даволаниш масканлари, меҳмонхонлари, тунги кўринишларини тасвирга туширдик. Суратга олиш жараёнида биз учун кутилмаган янгиликлар кўп бўлди. Айтайлик, Чустда нафақат пичоқ ё дўппи, балки салкам ярим метрлик кабоб ҳам тайёрланишини билмас эканмиз. Тўрақўрғондаги Ибрат музейида эса домла Ҳиндистондан олиб келган икки аср аввалги музлаткичга дуч келдик. Бундай антиқа лавҳаларни топишда кўрсатув режиссёри Умиджон Тожихоновнинг хизматлари катта, — дейди Ойдин Эсоналиева.

Аҳамиятли томони, ушбу кўрсатувлар шаҳар ва туман ҳокимликлари, туризм мутасаддилари учун тайёр видеоархив бўлиб қолмоқда. Уларни зиёрат ва агротуризм мақсадида Наманганга келаётган хорижлик сайёҳлар, шунингдек, тадбиркорлар ва инвесторларга намойиш этиш мумкин.


turon24.uz


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz