ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Наманган вилояти


26.11.2018

"То Навоий тўкти ул ой фурқатидин баҳри ашк, ҳар қачон боқсанг қуёш акси анинг ёшиндадур"


Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан "Навоий ворислари" Республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари ўтказилмоқда.

Наманган давлат университети фаоллар залида танловнинг Наманган вилоят босқичи ўтказилди.

Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ўтказилаётан танловда шаҳар ва туман босқичларида ғолиб чиққан, умумтаълим мактабларининг 12 нафар иқтидорли ўқувчилари ўзаро баҳс олиб бордилар.

Танлов аввалида сўзга чиққанлар буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони Алишер Навоийнинг бой ижодий меросини чуқур ўрганиш, тарғибот қилиш орқали ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни Ватанга муҳаббат, элга садоқат руҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, иштирокчиларга омад тиладилар.

Ўз чиқишларида Навоий ижодини нечоғлик меҳр ила ўрганаётганишаётгани, чинакам улуғвор сўз санъатини теран тушуниб етишга интилаётганликларини кўрсатган иштирокчиларни Навоийшунос олимлардан иборат ҳакамлар ҳайъати холисона ва адолатли баҳолаб боришди.

Якуний натижаларга кўра, танловда 1-ўринни эгаллаган Наманган туманидаги 24-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Дилдора Ҳабибуллаева 2019 йилнинг февралида Навоий вилоятида бўладиган танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Танловда 2-ўринни Наманган шаҳридаги 31-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Барно Тоҳирова эгаллади. 3-ўринга эса Тўрақўрғон туманидаги 17-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси Муслима Аҳмаджонова муносиб кўрилди.

– Халқимиз ўзининг ақл-заковати ва юксак салоҳияти билан дунё цивилизациясига муносиб ҳисса қўшган улуғ фарзандлари билан ҳақли равишда фахрланади, ғурурланади, лекин бунинг ўзи етарли эмас. - дейди танлов ғолибининг устози, Наманган туманидаги 24-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Ҳидоят Полвонова. –Сабаби, биз улар билан нафақат фахрланиш, ғурурланишимиз балки уларга муносиб давомчи, ворис бўлмоғимиз керак. Танловни кузатиш асносида буюк шоиримизнинг муносиб ворислари ўсиб келаётгани, улар муносиб рағбатлантириб борилаётганига, китобхон ўғил-қизларимизни улуғ алломамиз ижодини катта қизиқиш билан ўрганаётганига амин бўлдик. Шунинг баробарида, танлов давомида Навоий шеъриятидаги бадиий гўзалликларни, улуғ бобомиз ижод оламини англагандек ҳис этдик.

Ғолиб ва совриндорлар партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши ахборот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz