ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Наманган вилояти


Якуний таҳлил: Наманган вилоятида маданий мерос объектларининг ҳолати қандай? 02.11.2018

Якуний таҳлил: Наманган вилоятида маданий мерос объектларининг ҳолати қандай?

Бугунги кунда бутун дунёда зиёрат туризми етакчи ўринда туриши барчамизга маълум. Ер юзида зиёратгоҳларнинг 10 дан ортиқ йирик марказлари бўлиб, улар ер шарининг барча қитъаларида жойлашган. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон заминида қадим ва бой тарихимиз ҳақида далолат берувчи минг-минглаб мана шундай кўҳна маданий мерос объектлари мавжуд. Дунёдаги кўплаб халқлар бу борада бизга-халқимизга хавас кўзи билан қараши ҳам айни ҳақиқат.
Маълумки, мамлакатимизда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан ҳудудлардаги мавжуд моддий маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, уларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш жараёнлари олиб борилди.
Наманган вилояти азалдан илм-фан ва маданиятнинг йирик марказларидан бири бўлиб келган. Бу заминдан кўплаб буюк олимлар, улуғ сиймолар етишиб чиққан. Партиянинг Наманган вилояти Кенгаши томонидан вилоятдаги рўйхатга олинган жами 282 маданий меърос объектларининг тааллуқлилик даври, мулк ва эгалик ҳуқуқи, эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари, ер участкасининг майдони ва ундан фойдаланиш ҳолати, шунингдек, муҳандислик коммуникацияларининг мавжудлиги, объектнинг техник ҳолати , муҳофаза белгиси ҳамда объектда амалга оширилиши лозим бўлган асрашга доир ишларнинг ўрганилди.
Вилоятимизда мавжуд моддий-маданий мерос объектиларининг 163 таси археология ва 95 таси архитектура ёдгорликлари бўлса, 16таси зиёратгоҳ ,8 таси монументал ҳайкалдан иборат.
 

 
Ҳудуддаги мавжуд маданий мерос объектларининг 124тасида кадастр ҳужжати мавжуд бўлса, қолган 158та объектда ҳужжатлар аниқланмади. 135тасининг муҳофаза белгиси бор холос. Объектларнинг 103таси эса умуман аянчли аҳволда. Маданий мерос объекти сифатида рўйхатга киритилган, аммо ҳозирги кунда йўқ бўлиб кетган 22та объект аниқланди. Шунингдек, вилоятимизнинг айрим ҳудудларида ер ажратиш ва қурилишга рухсат беришда ёдгорликлар муҳофазаси ҳисобга олинмаётгани ва бу билан моддий маданий мерос объектларига зарар етказиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Хусусан, Норин тумани ҳудудидаги Учтепа, Учқўрғон тумани ҳудудидаги Номсизтепа, Чортоқ туманидаги Оқёртепа, Янгиқўрғон туманидаги Ўрдатепа ва Ғовазонтепа объектларида шу каби холатларга дуч келинди.
Вилоятда жами 26 та моддий маданий мерос объекти хусусиятига эга, лекин моддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилмаган объектлар аниқланди. Хусусан, Косонсой туманидан Чорсахоба масжиди, Ковутпўш, Саййид Жалолиддин Мақбараси, Наманган туманидан Куюк мозор зиёратгоҳи (Бузрук бува мақбараси), Саййид Эшон Охунд бува зиёратгоҳи, Ҳонобод Турсун ача жоме масжиди, Ғойибиназар (Ғойивералла), Шамсиддин валий зиёратгоҳи Йигитпирим зиёратгоҳи, Хожи Иброхимхон Эшон Бува зиёратгоҳи ҳамда Саййид Жалолиддин зиёратгоҳлари (қабристон), Поп туманидан Кичик хўжаобод жомеъ масжиди, Чилла ҳужра зиёратгоҳи, Ғойиб ота зиёратгоҳи, Кўк тўнли ота зиёратгоҳлари ҳам тўла ўрганиб чиқилди. Вилоятимизнинг Уйчи, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида ҳам мана шундай аҳоли томонидан зиёрат қилиб келинадиган ва моддий маданий мерос объекти хусусиятига эга ўнлаб зиёратгоҳлар аниқланди.
Ўрганиш давомида аниқланган таъмирталаб, ташландиқ ҳолга келиб қолган маданий мерос объектлардаги камчиликларни бартараф этишни ва бу борадаги барча масалаларни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларининг навбатдаги сессияси кун тартибига олиб чиқиб мазкур объектларни асраб-авайлаш, уларни ёш авлодга асл ҳолича етказиш, мақсадида ўз олдига манзилли чора –тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва буни тадбиқ қилишни режалаштирди.
Бу ўз навбатида Наманган вилоятининг зиёрат туризмини ривожлантиришда, унинг миллий қиёфасини сақлаб қолишда ҳамда ҳудудни сайёҳлик марказларидан бирига айлантириш мақсадида қўйилган қадамдир.


Дилноза АЗИЗОВА,
ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши матбуот котиби

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz