ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Наманган вилояти


Янгиқўрғонда маданий мерос объектлари тўлиқ хатловдан ўтказилди 16.10.2018

Янгиқўрғонда маданий мерос объектлари тўлиқ хатловдан ўтказилди

Маълумки, мамлакатимизда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан бир неча минг йиллик тарихдан дарак бергувчи маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш ва уларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш юзасидан самарали ишлар амалга оширилмоқда. 

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани маданий мерос объектларини тўлиқ хатловдан ўтказаётган  партиянинг вилоят ва туман Кенгаши ходимлари, туман хокимлиги вакиллари ҳамда туман маданият бўлимининг масъулларидан таркиб топган ишчи гуруҳ ўз ишини якунлади, -деб хабар бермоқда партия туман кенгаши етакчи мутахассиси Юлдузхон Маматюнусова.

Туманда жами 28 та маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, улардан 24 таси археологик ёдгорлик-тепаликлардир. Ўрганишлар жараёнида рўйхатда тақдим этилган мавжуд объектларнинг  3 таси умуман топилмаган, уларнинг тегишлилик ҳужжатлари ҳам аниқланмаган.

Шунингдек, туманда архитектура ёдгорлиги сифатида қайд этилган “Оқтом Саҳоба” мақбараси (зиёратгоҳга айлантирилган, бугунги ҳолати қониқарли), “Бобо Яхсиз” қабристони ҳамда қаровсиз қолдирилган “Гулдор масжид” объектлари ўрганилди.

лролрол.jpg

Янгиқўрғон туманининг диққатга сазовор жойларини хатловдан ўтказган ишчи гуруҳи маҳаллий аҳоли ва вилоятнинг турли бурчакларидан зиёратга ташриф буюрувчиларнинг муқаддас масканларига айланиб улгурган Юмалоқтепа МФЙ ҳудудида жойлашган “Бобойи хандон” зиёратгоҳи, Булоқбоши МФЙ ҳудудидаги 7х3 ҳажмдаги қабр -“Амир ота” ёдгорлиги ва Гайистон маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Бир уруғ” зиёратгоҳларини ҳам маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш таклифини билдирмоқдалар.

Ўрганишлар натижаси ишчи гуруҳ аъзолари ва мутахассислар томонидан таҳлил қилиниб, юқори ташкилотларга юборилади.

 

Дилноза Азизова,

ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши матбуот котиби


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz