ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


Тинч ва осуда кунларимизга байрамлар ярашади 21.08.2019

Тинч ва осуда кунларимизга байрамлар ярашади


Шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали равишда нишонлаш учун турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида тадбилар Навоий вилоятининг барча туман ва шаҳарларида Президентимиз томонидан шу йил 8 июлда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорига биноан, “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!”, деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ташкил этилмоқда. Байрам шукуҳи вилоят марказидан 300 километр олисда жойлашган Учқудуқ туманида ҳам кезиб юрибди.

IMG_20190817_104341.jpg

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилояти кенгаши ташаббуси билан туман марказида жойлашган “Олтин кўл” аҳоли дам олиш масканида туман ҳокимлиги ва партия туман кенгаши томонидан Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Обод юртнинг озод фарзандларимиз!” мавзусида ёшлар форуми бўлиб ўтди.

Унда ёш спортчилар томонидан намойиш этилган турли спорт чиқишлари, ҳунармандлар томонидан ташкил этилган кўргазмалар, Ёшлар иттифоқи фаол ёшлари, маданият бўлими ва мусиқа ва спорт мактаби жамоаси томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ва бадиий чиқишлар барчада катта таассурот қолдирди.
Шунингдек, байрам тадбирлари халқ депутатлари вилоят ва шаҳар депутатлари, партия фаоллари, болажонлар иштирокида Зарафшон шаҳри марказидаги истироҳат боғида ҳам давом этди.

IMG_20190817_181729.jpg

Тадбирда сўзга чиққанлар йиғилганларга Ватанимиз мустақилликка эришгандан кейин ўтган ҳар бир кунимиз халқимизнинг фидокорона меҳнати, бунёдкорлик салоҳиятининг яна бир амалий намоёни, эркин, озод ва фаровон ҳаётимиз, ғурур-ифтихоримиз тимсоли  сифатида янги тарихимиз солномасига том маънода ёрқин саҳифа бўлиб кираётганлигини, халқимиз турмуш фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлар ҳақида тўлқинланиб сўзлаб беришди.

IMG_20190808_190006.jpg

Қизилтепа туманида ташкил этилган Ёшлар форуми “Нафосат” маданият марказида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқ артисти Элёр Носиров ва Тошкент юридик университети профессори Феруза Мухиддинова, Республика маънавият ва маърифат маркази қошида ташкил этилган “Маърифат” тарғиботчилар жамияти бўлим бошлиғи Малика Абдуҳакимова иштирок этиб, йиғилганларни энг улуғ, энг азиз байрамимиз билан муборакбод этишиб, мустақиллигимиз берган имкониятлар ҳақида сўзлаб беришди.

IMG_20190817_093628.jpg

Нурота тумани вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий, туризм салоҳиятини юксалтиришда ўз ўрнига эга туманлардан бири саналади. Туман марказида жойлашган “Чашма зиёратгоҳи” мажмуасида бўлиб ўтган байрам тадбирида сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши ижроия қўмитаси девони раҳбари Бахтиёр Бобоназаров, туман ҳокими ўринбосарлари Шуҳрат Вафоев, хотин-қизлар қўмитаси раиси Шахло Ҳамидова ЎзМТДП томонидан олиб борилаётган ишлар, лойиҳалар самарадорлиги, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, халқимизнинг турмуш даражасини, онгу тафаккури, билим ва маданиятини ошириш бўйича қилинган ишларни далил ва мисоллар ёрдамида тушунтириб беришди ҳамда йиғилганларни энг улуғ, энг азиз байрамимиз билан муборакбод этишди.

Форум якунида барча фаол иштирокчиларга ташкилотчиларнинг “Фахрий ёрлиғи” ва эсдалик совғалари топширилди.

IMG_20190819_194513.jpg
   


ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши Матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz