ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


26.09.2019

Партия хайрихоҳлари сафи ортмоқда


ЎзМТДП Навбаҳор туман кенгаши томонидан “Янги ҳаёт” супер маркетида тарғибот тадбири ташкил этилди.

IMG_20190921_111848.jpg

Тадбиркор Абдукарим Саксонов бошчилигида бундан 3 йил олдин Навоий шаҳри марказида 5 қаватли “Янги ҳаёт” савдо маркази ўз фаолиятини бошлаган эди. Айни пайтда бу ерда 300 нафардан ортиқ ёш иш билан таъминланган. Гипер маркетда нон ва нон маҳсулотлари, қандолатчилик цехи, озиқ-овқат маҳсулотлари, мебель ва маиший техникалар, кийим-кечак бўлимлари, болалар ўйингоҳи, овқатланиш майдони аҳолига сифатли хизмат кўрсатмоқда.

IMG_20190921_105801.jpg

Тадбирда ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши Ижроия қўмитаси девони раҳбари Бахтиёр Бобоназаров партия ташкилоти томонидан олиб борилаётган ишлар, партиянинг мақсад-вазифалари, амалга оширилаётган лойиҳалар самараси хусусида тўхталиб ўтди.

Тадбир сўнгида тадбиркор А.Саксонов ва бир гуруҳ янгидан партия сафига қабул қилинганларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

IMG_20190921_115719.jpg

 

 

ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши матбуот хизмати

 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz