ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


04.10.2019

“Ўзбекистондаги ҳар бир фуқаро рамзий маънода “Миллий тикланиш” ДПнинг аъзосидир!”


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилоят кенгаши ҳамда “Янги ҳаёт” савдо мажмуаси билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди. Икки мингга яқин аҳоли йиғилган тадбирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ўз олдига қўйган мақсад ва ғоялари, бўлажак сайловларда иштироки хусусида сўз юритилди.

– Халқимизда инсоннинг дунёга келиши, унинг таълим олиши, фарзанд кўриши ва кексаликни хотиржамликда ўтказиш билан боғлиқ бир қатор боқий қадриятларимиз ва илмий асосга эга бўлган миллий қарашларимиз мавжуд. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси дастурларини ишлаб чиқишда ана шу мезонларга таянади. Шу боис, Ўзбекистондаги ҳар бир фуқаро рамзий маънода “Миллий тикланиш” партиясининг аъзосидир, –дейди ЎзМТДП вилоят Кенгаши раиси Илҳом Ражабов.

Копия IMG_20071110_110640.jpg

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, бошланғич партия ташкилотлари ва “Кўмак” гуруҳи аъзолари иштирок этишди.

– Мен маҳаллий кадрларнинг ўсиши, миллий ва маҳаллий ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва шу заминда улғайган, иш бошлаган тадбиркорларнинг бизнес магнатларга айланиши тарафдориман. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясини танладим, – дейди “Янги ҳаёт” савдо мажмуаси раҳбари Абдукарим Саксонов.

Копия IMG_20071110_110525.jpg

Тадбир таниқли эстрада хонандалари Фарҳод ва Ширин ижросидаги куй-қўшиқлар билан янада кўтаринкилик кашф этди. Халқнинг партия дастурларига нисбатан илиқ муносабати улар билдирган фикрларда ҳам ўз аксини топди.

– Мен учун оиланинг муқаддаслигини сақлаб қолиш ҳамма нарсадан устун. Чунки бугун ривожланган мамлакатларнинг аксариятида ана шу тушунча қолмаган. Фикримча соғлом миллатни, оилалар бутунлигига эришиш орқали асраб қолиш мумкин. Шу сабаб “Миллий тикланиш” демократик партиясига аъзо бўлдим ва уни қўллаб-қувватлайман, – дейди тадбир иштирокчиларидан бири Дилнавоз Эркинова.

Тадбир якунида ЎзМТДП Навоий вилояти кенгаши томонидан “Янги ҳаёт” савдо мажмуасининг бир гуруҳ фаол ишчи-ходимларига “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари топширилди.

Копия IMG_20071110_105746.jpg

Копия IMG_20071110_114023.jpg

Копия IMG_20071110_115046.jpg

Копия IMG_20071110_112713.jpg

Копия IMG_20071110_114033.jpg

Копия IMG_20071110_124416.jpg

Копия IMG_20071110_124429.jpg


 

 

Дилдора Каттаева,
ЎзМТДП Навоий вилоят Кенгаши етакчи мутахассиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz