ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


Амир Темур маънавий жасорат соҳиби 10.04.2019

Амир Темур маънавий жасорат соҳиби


Навоий шаҳридаги Абдулла Қодирий номидаги ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят ва шаҳар кенгашлари ташаббуси билан “Амир Темур маънавий жасорат соҳиби” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳани янада юксалтириш, миллий ўзликни англаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўз юритиб, ўзбек давлатчилик тарихида буюк ном қолдирган улуғ аждодимиз Амир Темур хотирасини ёд этиш, ёшлар қалбига буюк ўтмишимизга дахлдорлик ва ватанпарварлик туйғусини янада чуқурроқ сингдириш бугунги кун талаби эканлигини таъкидладилар.

– Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти ва қилган эзгу ишлари келажак авлод учун ибратдир, – дейди Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий шаҳар кенгаши аъзоси, вилоят АКМ директори Рамазон Ражабов. – Айниқса, “Темур тузуклари” ёшларнинг маънавий иммунитетини мустаҳкамлаш, уларни қаҳрамонлик, бирдамлик ва аҳилликка чорловчи ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим манба бўлиб хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Тадбирда Навоий шаҳридаги ҳарбий қисм аскарлари томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари, кўргазмали чиқишлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

 

Азиза Мейлиева,
ЎзМТДП Навоий шаҳар кенгаши
етакчи мутахассиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz