ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


Аёлга бўлган ҳурмат-эътибор – бу аввало оилага, жамият келажагига бўлган ҳурмат-эътибор ифодасидир 25.07.2019

Аёлга бўлган ҳурмат-эътибор – бу аввало оилага, жамият келажагига бўлган ҳурмат-эътибор ифодасидир


Ҳар қандай жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга нисбатан муносабати билан ўлчанади. Мамлакатимизда оилани мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жамиятдаги фаоллигини ошириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик, оилавий ажримлар, эрта никоҳ ҳолатларининг олдини олиш бўйича катта ўзгаришлар қилинмоқда.

Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида таъкидлаганидек, “Аёлга бўлган ҳурмат-эътибор – бу аввало оилага, жамият келажагига бўлган ҳурмат-эътибор ифодасидир. Шу нуқтаи назардан қараганда “Ер юзидаги ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга нисбатан муносабати билан белгиланади”.

Мана ўн йилдирки мунтазам равишда партия ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга, жамиятимизда хотин-қизларда миллий ғурур, Ватанга садоқат ҳамда қадриятларга ҳурмат туйғусини уйғотиш, уларнинг ижтимоий сиёсий фаолигини ошириш ҳамда уларнинг етакчилик фазилатларини аниқлаб, давлат ва жамият бошқарувида иштирок этишга жалб қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган “Донолик ва ташаббускорлик – сиёсий етакчилик мезони” шиори остида ўтказилиб келинаётган "ХХI аср аёли" кўрик-танловида биргина Навоий вилоятида мингга яқин фаол ва ташаббускор хотин-қизларимиз кашф этилди. Улар бугун жамиятимизнинг турли соҳаларида фаолият олиб боришмоқда.

– Шунингдек, “Аёллар қаноти” томонидан хотин-қизларнинг сиёсий ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш ва сайлов жараёнларига тайёргарлик кўриш мақсадида “Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда депутатнинг роли”, “Аёл ва жамият”, “Аёл ва сиёсат”, “Хотин-қизлар – демократик жараёнларнинг фаол ва ташаббускор иштирокчиси”, она тилимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш мақсадида олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида “Соф ўзбек тилида” лойиҳаси, Навоий, Зарафшон шаҳарлари, Кармана ва Навбаҳор туманларида турли спорт акциялари ташкил этилди. “Бувимнинг эртаклари”, “Бобомнинг эртаклари”, “Миллий мусиқа асбоблари таронаси” лойиҳаси доирасида эса вилоятдаги намунали ҳаёт тарзини юритаётган маҳалла нуронийлари, ҳожи ота ва ҳожи оналар жойлардаги болалар мусиқа санъати мактаблари билан ҳамкорликда ҳудудлардаги МТМ тарбияланувчилари, оромгоҳларга ташриф буюрилди, – дейди партия вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” етакчиси Дилдора Каттаева.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятдаги 25 нафар аёл депутат иштирокида хотин-қизлар муаммосини ўрганиш ҳафталиги ташкил этилди. Унда ҳар бир аёл депутатга бир ҳафта давомида 2 тадан хотин-қизнинг

муаммосини ўрганиб ҳал этиш вазифаси юклатилди. Натижада ҳафта давомида 50 нафар аёлнинг муаммоси ўрганилиб, нафақа, дам олиш муассасасига бориш, мактаб ёнида йўл чироқларини ўрнатиш, ободонлаштириш, кредит олиш, тиббий потранаж хизмати, ҳудудларда сим ёғочларнинг очиқ ҳолатда ётишини бартараф этиш сингари 32 та мурожаат ижобий ечим топди.

“Аёллар қаноти” томонидан 2 маротаба Кармана тиббиёт бирлашмасида бепул тиббий кўрик ташкил этилиб, унда 73 нафар аёл қамраб олинди.

Барча шаҳар ва туманларда “Аёллар қаноти” томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий муаммоларини, меҳнат билан бандлиги ҳолати ва тиббий саводхонлиги даражасини аниқлаш мақсадида хотин-қизлар ўртасида ижтимоий сўров ўтказилди.

“Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида партия “Аёллар қаноти” томонидан ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида “Устоз-шогирд” анъаналарига кўра, маҳаллаларда истиқомат қилаётган вақтинча ишсиз хотин-қизларга қўшимча бепул касб-ҳунар ўргатилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят бўйича 65 та ўқув курслари (1 ойлик, 3 ойлик, 6 ойлик ҳамда 1 йиллик муддатларда) ташкил қилиниб, курсларга жами 148 нафар хотин-қиз бириктирилган. Бугунги кунда улардан 10 нафари мустақил фаолият бошлаган. Хотин-қизларимиз тикувчилик, ошпазлик, заргарлик, нонвойлик, сартарошлик, бисер тўқиш, дўппидўзлик каби йўналишларда касб-ҳунар ўрганмоқда.

“Уйма-уй” лойиҳаси доирасида 234 та хонадонга ташриф буюрилиб, хотин-қизлар масаласига таалуқли бўлган 185 та муаммоли вазиятлар рўйхатга олинган.

Ҳозирги вақтда ушбу муаммоларнинг 173 таси ўз вақтида ижобий ҳал этилиб, ечимини кутаётган 12 та масала вилоят, шаҳар ва туман партия ташкилотлари ҳамда депутатлар томонидан ижроси назоратга олинган.

– 2019 йил партиямиз фаолиятида муҳим давр саналади. Чунки олдимизда сайлов жараёни турибди, – дейди халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Дилбар Орзиева. – Келгуси партиявий устувор вазифалар ҳақида гапирганимизда, фаолиятимизнинг асосини сайловда муваффаққиятли иштирок этишни таъминлашга қаратилган ишлар ташкил қилишини ҳар биримиз доимий равишда ёдда сақлашимиз зарур. Бу йилги сайловларда заҳира номзодларнинг 50 фоизини хотин-қизлар бўлишини инобатга олган ҳолда, асосий эътиборимизни фаол, ташаббускор ва обрў-эътиборга эга аёлларимиз билан ҳамкорлигимизни янада жонлантиришимиз, уларни партия аъзолигига қабул қилиш чоралари кўришимиз керак.

 

Шу билан бирга БПТлардаги хотин-қизларимиз, корхона, ташкилотларда ишлаётган аёлларимизга алоҳида эътибор қаратган ҳолда улар билан алоқаларни янада кучайтириш лозим.

 

Абдували Бўриев,
ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши матбуот котиби


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz