ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


Биринчи чорак якуни: ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши фаолиятида қандай ўзгаришлар кузатилди? 12.05.2019

Биринчи чорак якуни: ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши фаолиятида қандай ўзгаришлар кузатилди?


Навоий вилояти мамлакатимизда улкан иқтисодий салоҳиятга эга. Президентимиз ушбу вилоятга ташрифлари чоғида аҳоли фаровонлигини оширишга доимий эътибор қаратиб, берган таклиф ва тавсиялари, топшириқлари ижроси натижасида ҳудуднинг иқтисодий-ижтимоий ҳаётида улкан ўзгаришлар рўй бермоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилоят кенгаши ҳам партия дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда халқ билан мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топишда ўз ҳиссасини қўшиб келаётир. Айни пайтда халқ депутатлари вилоят Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган 14, туман ва шаҳар Кенгашларида эса 74 нафар депутат фаолият олиб бормоқда.

— Депутатларимиз ўтган 2018 йилда, айниқса, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш юзасидан самарали фаолият олиб борди, — деди ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши Ижроия қўмитаси девони ижрочи котиби Хуршид Тошев. — Жумладан, бир йил давомида жами 354 депутатлик сўрови амалга оширилган бўлса, уларнинг 277 таси фуқаролар мурожаати асосида ҳал этилган масалалар ҳисобланади. 2019 йилнинг биринчи чорагида эса жами юборилган депутатлик сўрови 150 тани ташкил қилиб, қонун ва ҳукумат қарорларининг жойлардаги ижроси бўйича депутатлик назорати 36, фуқаролар мурожаатлари асосидаги ҳал этилган шикоятлар 114 тани ташкил қилган. Жами депутатлик сўровларидан 104 таси ижобий ҳал этилган, қолган асосий қисмига ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Вилоят миқёсида ЎзМТДП гуруҳлари томонидан юборилган депутатлик сўровлари соҳалар бўйича мониторинг қилинганида газ, сув, электр энергия муаммолари 28, аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида 26, тадбиркорликни ривож­лантириш бўйича 17, йўл таъмирлаш муаммолари 16, таълим соҳасида 14, соғлиқни сақлаш соҳасида 5, коммунал тўловлар муаммолари ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида 4, туризм соҳасида битта ҳамда бошқа соҳаларда жами 35 тани ташкил қилади. Таҳлиллар жорий йилнинг биринчи чорагида аҳолидан газ, сув, электр энергия муаммоси юзасидан энг кўп мурожаат тушганлигини, бу эса вилоятдаги мазкур соҳалар мутасаддиларидан ўз ишларига эътиборни янада кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.

Депутатлик сўровларининг ижроси бўйича вилоят ҳудудлари кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, жорий йилнинг биринчи чорагида халқ депутатлари вилоят Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутатлар 26 та сўров киритган ва бунинг 19 таси ижобий ҳал қилинган. Биргина Навбаҳор туманида 24 депутатлик сўрови юборилган бўлиб, унинг 19 тасига ижобий ечим топилган. Аммо Навоий шаҳри, Хатирчи ва Нурота туманларида уч ой давомида атиги 7 тадан депутатлик сўрови киритилган. Бундай ҳолат мазкур ҳудудлар аҳолисининг депутатга бўлган ишончи йўқлиги ёки халқ вакиллари аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш борасида сусткашликка йўл қўяётганини анг­латади.

Жорий 2019 йилнинг биринчи чорагида халқ депутатлари Навоий вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги ЎзМТДП гуруҳлари ташаббуси билан маҳаллий Кенгаш сессияларида учта қарор қабул қилинган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривож­лантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорининг тумандаги ижроси юзасидан партия Учқудуқ туман кенгаши томонидан тегишли соҳа вакиллари, мутахассислар, ЎзМТДПдан сайланган депутатлардан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, ҳудуддаги ахборот-ресурс марказлари ва кутубхоналардаги ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда. Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинида кутубхона ташкил этилмоқда.

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги ЎзМТДП гуруҳлари ташаббуси билан жорий йилнинг биринчи чорагида 25 мансабдор шахснинг ахбороти тингланди. Бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 11 тага кўп. Маҳаллий Кенгашлар сессияларига эса 12 таклиф олиб чиқилган. Ўтган йилнинг шу даврида эса бу кўрсаткич олтитани ташкил қилган. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар доимий комиссиялари йиғилишларига 20 таклиф олиб чиқилган, бу эса ўтган йилдан 2 тага ортиқ. Мазкур таклифлар юзасидан доимий комиссияларнинг 19 қарори қабул қилинган бўлиб, ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 5 тага кўп.

Таҳлиллар вилоятдаги партия ташкилотлари ҳамда депутатларнинг жорий йил биринчи уч ойи давомидаги фаолияти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан самарали бўлганини кўрсатаётир. Бундан кейин ҳам янада янги мақсадларни амалга оширишда ҳамкорликни кучайтириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашга чуқурроқ ёндашиш, айниқса, муҳим сиё­сий жараён — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга сайлов бўлиб ўтадиган ушбу йилда амалий ишлар кўламини янада кенгайтириш долзарб аҳамият касб этади.



Дилфуза МАҲКАМОВА,
“Milliy tiklanish” мухбири


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz