ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


Депутатлар аҳоли билан учрашмоқда 01.07.2019

Депутатлар аҳоли билан учрашмоқда


Мамлакатимизда барча соҳаларда қизғин олиб борилаётган ислоҳотлар билан бирга аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, турмуш фаровонлигини ошириш, одамларни рози қилиш тамойили асосида юзма-юз учрашувлар, сайёр қабуллар ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзМТДП фракцияси аъзоси Козим Тожиев ўзи сайланган ҳудудда турли учрашувларда иштирок этди.

Депутат Козим Тожиев ўзи сайланган ҳудуд Навоий шаҳридаги маҳаллалар раислари ва фаоллари иштирокида "Лочин" МФЙда аҳоли билан сайёр қабул ўтказди.

Шунингдек, партиянинг “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида аҳоли билан мулоқотда бўлди. Жумладан, Кармана тумани “Аллон” МФЙда истиқомат қилувчи Умиджон Неъматов, Каримжон Қудратовлар ўз соғлиғини тиклаш борасида мурожаат қилишди. Депутат қилинган мурожаатлар юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасидан ордер олиш юзасидан депутатлик сўрови юборишини маълум қилди ва назоратини ўз зиммасига олди.

Учрашувларда Президентимизнинг Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида сўзлаган маърузасида белгилаб берилган вазифалар мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар ҳам ташкил этилди.

Жумладан, “Агро суғурта” Давлат акциядорлик компанияси мажлислар залида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати К.Тожиев ЎзМТДП вилоят, Кармана туман Кенгашлари вакиллари, халқ депутатлари Кармана туман кенгашига партиядан сайланган депутатлар ва бошланғич партия ташкилотлари фаоллари иштирокида учрашув ўтказди.

Унда Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси барқарор миллий тараққиётимизнинг янги босқичида жамиятимиз ҳаётининг барча соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ва шиддатли демократик ислоҳотлар жадал олиб борилаётгани, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор мақсадлар халқимизнинг фидокорона меҳнати туфайли изчил амалга оширилаётгани, миллий иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, Президентимиз халқимизнинг ҳаёт даражаси ва турмуш сифатини янада яхшилаш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш билан боғлиқ вазифаларни бажаришда Сенатнинг роли ва таъсирини ошириш зарурлигини таъкидлагани алоҳида қайд этилди.

Тадбирда Президентимиз томонидан сиёсий партиялар, шунингдек, депутатлар олдига қўйилган вазифалар хусусида ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.

IMG_20190627_094344.jpg

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Козим Тожиев 30 июн – Ёшлар куни муносабати билан “Офтобжон” болалар дам олиш оромгоҳида бўлиб, болажонлар билан учрашди. Учрашув чоғида депутат оромгоҳда болажонлар учун яратилган шароитлар, кутубхона фаолияти билан танишди ва улар билан дилдан суҳбатда бўлди.

 


ЎзМТДП Навоий вилоят Кенгаши матбуот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz