ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


Дилларда-да, тилларда-да Наврўз каломи! 21.03.2019

Дилларда-да, тилларда-да Наврўз каломи!


Гўзал ва бетакрор мамлака­тимизда Наврўз шукуҳи кезмоқда. Бу йилги яшариш ва янгиланиш байрами – Наврўзи олам Навоийда ўзгача кўтаринкилик билан кутиб олинди. Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳар қачонгидан-да гўзал бир масканга айланди. Бу ерда барча ташкилот, корхона ва муассасалар жамоалари томонидан турфа кўринишда миллийлик касб этган ҳолда безатилди.

Наврўзи олам том маъ­нода ўзининг руҳи ва ғоя­лари билан инсоннинг доимо она Ер ва табиат билан ҳам­нафас бўлиб яшаши, ҳар қай­си одамнинг қалбида, унинг дини ва миллатидан қатъи на­зар, яшамоқ ва яратмоқ инти­лишларини уйғотиш, аҳиллик ва бирдамлик туйғуларини мус­таҳкамлаш учун хизмат қи­либ келмоқда. Қолаверса, Нав­рўз байрами нафақат ўз­бек халқининг, балки барча мил­лат ва элатларнинг ҳам севим­ли байрамига, халқлар дўст­лиги ва биродарлигини мус­таҳ­­­кам­ловчи воситага ай­ланди. Зеро, эзгулик рамзи бўл­ган бу бай­рам шунчаки оммавий тадбир эмас, балки тур­ли миллат­лар­га маънавий қувват берувчи, улар­ни бир-бирига жипслаш­ти­рувчи, улар қалбида муқад­дас Ватан туйғусини мустаҳ­кам­ловчи бе­баҳо қадриятдир.


Азал-азалдан халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, унинг олижаноб орзу-инти­лиш­ларини ўзида мужассам этиб, аждодла­римиздан бизга ўлмас мерос сифатида беза­вол ўтиб келаётган Наврўзи олам том маънодаги умумхалқ байрамига айланди.

– Вилоятимизда улуғ айёмни ташкил этишда ҳар бир ҳудуд, ҳар бир қишлоқ, маҳалла ва овулга хос урф-одат ва анъаналарга алоҳида эътибор қаратилди. Асрлар давомида ўз моҳиятини сақлаб кела­ётган ҳаётбахш Наврўз айёми инсон руҳини кўтариб, халқларни дўстлик риштаси билан боғлайди. Ушбу қадимий байрам жаҳон маданий меросининг ажралмас қисми сифа­тида алоҳида аҳамият касб этади. Зеро, муҳтарам Юртбошимизнинг таъбир­ла­ри билан айтганда: “Ҳақиқатан ҳам бу бе­такрор байрам барча эзгу ниятли инсон­ларни бирлаштиради, уларнинг қалбида энг гўзал ва олижаноб туйғулар­ни уйғо­тади. Шу боис ҳам Наврўзи олам муста­қил­лик йилларида, миллати, тили ва ди­ни­­дан қатъи назар, диёримизда яшаёт­ган барча юртдошларимизнинг ардоқли ва севимли байрамига айланди”, - дейди ЎзМТДП Навоий вилоят Кенгаши раиси Илҳом Ражабов.

  

Боғда турли миллат вакиллари, жамоалар томонидан ташкил этилган турфа хил кўргазмалар, спорт мусобақалари, куй-қўшиқлар байрамга ўзгача кайфият улашмоқда. Юртдошларимиз сумалак ва ҳалим, кўксомса ва гўжа каби ўндан ортиқ миллий таомлар тор­тилган дастурхонлар атрофида тўпланиб, бу баҳор неъматларини ўз оиласи, яқинлари, дўсту биродарлари билан баҳам кўришмоқда.

Ҳеч шубҳасиз, хурсандчилик, сайил-томо­шаларга бой бўлган янгиланиш ва яшариш айёми — Наврўз эзгулик элчиси сифатида барчамизни хайрли амаллар сари чор­ламоқда. Байрам шодиёналари эса давом этмоқда.

 


ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши Матбуот хизмати

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz