ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


30.05.2019

Фарзандлари соғлом юртнинг келажаги буюкдир!


Бугун ҳар қандай спорт мусобақасида юртимиз спортчилари муносиб иштирок этишмоқда ва ҳақли равишда шоҳсупанинг энг баланд поғонасидан ўрин эгаллашмоқда.

Дарҳақиқат, бугун дунёнинг энг ривожланган давлатлари спортчилари ҳам мусобақаларда бизнинг спортчиларимиз билан ҳисоблашишаяпти. Ватанимиз ёшлари эришаётган натижалар эса ҳар биримизни бирдек қувонтирмоқда.

Ютуқ ва ғалабаларимизнинг таг замирида эса биринчи навбатда, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, болалар спортига бўлган эътибор ётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Ҳа, ёш спортчиларимиз эришаётган юксак натижалар Ўзбекистон деб аталмиш озод ва обод диёрда спортни ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида алоҳида эътибор қаратилаётганлигининг самарасидир.

Спортчиларимиз эса бундай юксак эътибордан руҳланиб, Ватанимиз шаънини бутун дунёга ёймоқда ва албатта, ўсиб келаётган ёш авлод ҳеч кимдан ҳеч қачон кам бўлмагани ва кам бўлмаслигини яна бир бор исботлашмоқда.

Президентимиз томонидан жорий йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилган эди.

Қолаверса, ЎзМТДП дастурида ҳам ёшларни ҳар томонлама камол топтириш, барча тоифадаги ёшларнинг таълим олиш, меҳнат қилиш, маданият, спорт билан шуғулланиш, уларга тиббий хизмат кўрсатилиши ва ижтимоий қўллаб-қувватланиши имкониятларини кенгайтириш борасидаги сайъ-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашни ўз олдига асосий мақсадлардан бири сифадида белгилаб олган.

Ушбу мақсад-вазиваларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ташкил этилган лойиҳалардан бири “Хизмат - беминнат” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тўгаракларда ҳам ўтган вақт ичида кўплаб иқтидорли ўғил-қизларимиз кашф этилмоқда.

IMG_20190523_191232.jpg

Яқинда Юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни кенг тарғиб қилиш ва ЎзМТДП "Йўл харитаси"да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Хизмат - беминнат” лойиҳаси доирасида ёшларни спортга, айниқса, миллий спорт турларига янада кенгроқ жалб этиш мақсадида партиянинг Навоий вилояти кенгаши "Ёшлар қаноти" ҳамда партия Навоий шаҳар кенгаши томонидан шаҳардаги 16-ДИУМда спортнинг "Ўзбек жанг санъати" туридан бепул спорт тўгараги ташкил этилди.

Унга 4 карра Ўзбекистон чемпиони ҳамда Осиё ва кўплаб Халқаро тоифадаги мусобоқалар совриндори, биринчи “ДАН” қора белбоғ соҳиби, спорт устаси, партиямиз фаол аъзоси Умиджон Муҳаммадиев раҳбарлик қилиб келмоқда.

IMG_20190523_190418.jpg

100 нафардан ортиқ ёшларнинг севимли устозига айланган Умиджон лойиҳа доирасида яна 7 нафар ёшга устозликни “ўз бўйнига олди”.

Шуниси аҳамиятлики, ушбу ёшларнинг, шунингдек, тўгаракда иштирок этувчи “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари, ёлғиз она фарзандларига спорт кийимлари ҳамда турли даражадаги мусобоқаларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатлар "Ўзбек жанг санъати" федерацияси ҳисобидан тўлаб берилади.

 


Илҳом Турсунов,
ЎзМТДП Навоий вилояти кенгаши
“Ёшлар қаноти” етакчиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz