ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


 Келгуси чора-тадбирлар белгилаб олинди 18.03.2019

Келгуси чора-тадбирлар белгилаб олинди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилояти кенгаши томонидан муҳтарам Президентимизнинг Навоий вилоятига ташрифи доирасида билдирган таклифларидан келиб чиққан ҳолда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда ЎзМТДП Марказий кенгаши раисининг мафкуравий ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Хамраев, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси, вилоят Маданият бошқармаси, вилоят Ҳунарманд уюшмаси, вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи вакиллари, партия ходимлари, "Ёшлар қаноти" ва "Аёллар қаноти" фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни ЎзМТДП Навоий вилоят Кенгаши раиси И.Ражабов бошқариб борди ва давлатимиз раҳбарининг ҳар бир ҳудуднинг хусусияти ва имкониятидан келиб чиқиб, янги корхоналар ва янги иш ўринлари ташкил этишга оид топшириғига асосан комплекс ишлар амалга оширилаётганлиги, учрашувда белгиланган топшириқлар ҳамда ЎзМТДПнинг сайловолди Платформасида белгилаб қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, партия Навоий вилояти кенгаши ўз олдига бир қатор устувор вазифаларни белгилаб олганлигини таъкидлади.

Жумладан, вилоятимизнинг Нурота туманида амалга оширилиши кўзда тутилаётган бир қатор амалий ишлар ҳудудда зиёрат ва экотуризмни ривожлантириш ҳам қўшимча имкониятлар эшигини очади.

Президентимиз ташрифи чоғида Ғозғонда табиий тошларни қазиб олиш ва қайта ишлашни кластер усулида йўлга қўйиш, мармардан саноат ҳайкалтарошлигини ташкил этиш, ҳудуд инфратузилмаси ва саноатини ривожлантириш учун темир йўл олиб келинишини алоҳида қайд этган эди. Шунингдек, Нурота туманида зиёрат туризмини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этиб, айни пайтда музей биноси, Ҳунармандчилик марказини барпо этиш давом этмоқда. “Чилустун” ва “Панжвақта” масжидлари, Абул Ҳасан Нурий мақбарасини реконструкция қилиш режалаштирилган.

Давра суҳбатида Конимех туманида қоракўлчиликни, туячилик ва йилқичиликни ривожлантириш, Чавондозлик мактаби ташкил этиш ва чавондозлар тайёрлаш, Қизилтепа туманини республикада “Намунали туман”га айлантириш, вилоятда ҳунармандлар сонини оширишга алоҳида эътибор қаратилганлиги таъкидланди.


Учрашувда партия Марказий кенгаши раиси ўринбосари Алишер Хамраев сўзга чиқиб, ташриф доирасида белгиланган мақсад ва вазифаларни тизимли амалга ошириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда ташриф чоғида белгиланган устувор вазифаларнинг амалга оширилишида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари ҳамда партия вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг иштироки юзасидан мақсадли чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

 

ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz