ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


Халқ ишончи олий бахт 27.06.2019

Халқ ишончи олий бахт


Шундай соҳа вакиллари борки, улар ҳаётини ўткир ва таъсирчан кучга эга бўлган, оғир ва машаққатли, шу билан бирга, шарафли, халқимизни тезкор ахборот билан таъминлашдек олижаноб ишга бағишлаганлар. Бу соҳа вакиллари, шубҳасиз, журналистлардир. Ҳар йили 27 июнь – мамлакатимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.

ЎзМТДП Навоий вилояти кенгаши томонидан сана муносабати билан маҳаллий ОАВ вакиллари иштирокида “Халқ ишончи олий бахт” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Бугунги кунимизни оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур этиш қийин. Юртимиз тараққиёти йўлидаги эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш, умуминсоний қадриятларни қарор топтириш, халқимиз маънавиятини бойитиш соҳасидаги хайрли ишларда журналистларнинг муносиб хизмати бор. Холислик ва ҳаққонийлик, Ватан ва миллий манфаатларни ўз фаолияти мезони деб билган касб эгаларининг сўзлари ҳар бир инсон қалбига йўл топади.

Тадбирда ЎзМТДП дастур ва сайловолди Платформасида белгиланган мақсад-вазифалар доирасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритилиб, бу жараёнларни тезкорлик ва холисона кенг жамоатчиликка етказишда ОАВлари ходимларининг алоҳида хизматлари эътироф этилди.

Соҳага кўрсатилаётган ғамхўрлик натижасида, журналистларнинг касб малакаси ва маҳоратини ошириш, уларнинг меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш, масаласига доимий эътибор қаратилаяпти. Юртимизда фаолият кўрсатаётган телерадиоканаллар фаолиятига замонавий, рақамли ахборот технологиялари жорий этилмоқда. Босма нашрларнинг мазмун-моҳияти, сифатида туб ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда.

Мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларини янада либераллаштириш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилиб, самарали фаолият кўрсатишга қаратилган 10 дан зиёд қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Юртимизда фуқароларнинг сўз эркинлигига доир ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлаш, соҳа ходимларининг манфаатларини ҳимоялаш борасида барча ҳуқуқий асослар яратилган. Бу борада истиқлолимизнинг илк йиллариданоқ амалий ишларга қўл урилди. Унинг ҳуқуқий асослари Бош Қомусимизнинг 67-моддасида белгилаб берилди. Жумладан, унда шундай дейилади: “Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар. Цензурага йўл қўйилмайди.”

Тадбирда бир гуруҳ ОАВ ходимларига партия вилоят кенгашининг “Ташаккурнома”си ва эсталик совғалари топширилди.

 


ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz