ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


“Хизмат - беминнат” лойиҳаси ёшларга имконият эшикларини очмоқда 06.02.2019

“Хизмат - беминнат” лойиҳаси ёшларга имконият эшикларини очмоқда


ЎзМТДП томонидан маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни таълим ва касб-ҳунарга йўналтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, билимга чанқоқ, иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ёшларнинг чет тилларни ўрганишга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган “Хизмат - беминнат” лойиҳаси бугун том маънода самарали лойиҳалардан бирига айланди.

Айни пайтда мазкур лойиҳа доирасида “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунлар ижросини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Учқудуқ туман кенгаши томонидан ҳам тумандаги қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида “Хизмат - беминнат” лойиҳаси доирасида бепул тўгараклар ташкил қилиб келинмоқда.

Бунда асосан уюшмаган ёшлар, кам таминланган оила фарзандлари, ўзлаштириши паст бўлган ёшлар ва имконияти чекланган ногиронлиги бўлган ёшларга таълим бериш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

photo_2019-01-24_16-42-43.jpg

2018 йилнинг май ойида ЎзМТДП Учқудуқ туман кенгаши ҳамда Республика ёшлар маркази Учқудуқ туман бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган спорт тўгараклари – “Ашихара каратэ” ва Пауэрлифтинг турлари аъзолари ўтган давр мобайнида фахрли ўринларни қўлга киритишмоқда.

Жумладан, 2018 йил бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида спортнинг Пауэрлифтинг тури бўйича Сарвиноз Насирова 47 кг вазнда рекорд натижа билан фахрли 1-ўринни, Заҳро Шавкатова 63 кг вазнда фахрли 1-ўринни, Илҳомиддин Бўриев 59 кг вазн тоифасида фахрли 1-ўринни, Ўғилой Турсинқулова 47 кг вазн тоифасида 3-ўринни, Машҳура Бомуродаова 84 кг вазн тоифасида фахрли 3-ўринни эгаллаган бўлса, 2018 йил бўлиб ўтган имконияти чекланганлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида Сурайё Жўрақулова +55 кг вазн тоифасида фахрли 1-ўринни, Озод Зиёдуллав 105 кг вазн тоифасида фахрли 2-ўринни, эгалладилар.

“Ашихара каратэ” бўйича 2018 йилда Навоий шахрида бўлиб ўтган Евроосиё очиқ чемпионатида Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, ЎзМТДП Учқудуқ туман кенгаши "Ёшлар қаноти" етакчиси Ғиёс Абдураимовнинг шогирдлари фахрли ўринларни эгаллади ва 6 та олтин, 4 та кумуш 3та бронза медалларини қўлга киритди.

Шунингдек, тўгарак аъзолари халқаро мусобақаларда ҳам фаол иштирок этишиб, юртимиз байроғини баланд кўтаришди. Улар орасида спортнинг Пауэрлифтинг тури бўйича 2018 йилда Сарвиноз Насирова ва Заҳро Шавкатова Хитойда ва Қозоғистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида иштирок этишган бўлса, “Ашихара каратэ” бўйича Севдиёр Сулаймонов ва Дилшода Жўрабоевалар Қозоғистонда ўсмирлар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида мамлакатимиз терма жамоси таркибида майдонга тушиб муносиб иштирок этдилар.

Мухтасар қилиб айтганда “Хизмат - беминнат” лойиҳаси ёшлар ўртасида бўш вақтини маъзмунли ўтказиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни келажакда малакали кадр бўлишида, ҳаётда ўз ўрнини топишида муносиб касб-ҳунар танлашда ва шунингдек, юртимиз келажаги ва равнақида муносиб ҳисса қўшадиган фарзандлар бўлиб тарбия топишида асос бўлмоқда.

 

Ғанишер Ҳамраев,
ЎзМТДП Учқудуқ туман кенгаши етакчи мутахассиси 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz