ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


29.05.2019

Хотин-қизлар жамият тараққиётининг фаол иштирокчиларидир


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилояти кенгаши “Аёллар қаноти” Навбаҳор тумани хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда тумандаги 1-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та ташаббуснинг бешинчи йўналиши ижросини таъминлаш мақсадида “Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, сиёсий ташаббусларини шакллантиришнинг иқтисодий, ижтимоий ва психологик омиллари” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди.

Унда ЎзМТДПдан сайланган халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари, маҳалла фаоллари, ҳунармандлар, тадбиркорлик фаолиятини бошлаган хотин-қизлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар иштирок этдилар.

photo_2019-05-29_12-29-38.jpg

Бугунги кунда юртимизда хотин-қизларга катта эътибор қаратилиб, жамиятимизнинг турли соҳаларида уларнинг фаол иштирок этишлари учун барча шароитлар яратилмоқда. Маълумки, азалдан аждодларимиз доимо аёлларни қадрлашга, уларга нисбатан ҳурмат ва иззатда бўлишга даъват этишган.

– Фуқаролик жамиятини барпо этишда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишлари энг муҳим омиллардан бири бўлиб, бу борада республикамизда хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлигини ошириш, давлат ва жамият бошқарувида уларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди партия ташкилоти вилоят кенгаши раиси ўринбосари Анора Бобомуродова. – Айниқса,  давлатимизда ёш авлод тарбиясида хотин-қизларга кенг имкониятлар яратилаётганлиги, демократик қадриятларни амалда рўёбга чиқариш каби вазифаларда уларнинг фаол иштироки таъминланаётганлиги қувонарлидир.  

photo_2019-05-29_12-29-55.jpg

Тадбирда таъкидланганидек, юртимизда аёлларимиз давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этишмоқда, уларнинг оиладаги мавқеи мустаҳкамланмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ижтимоий йўналтирилган сиёсат хотин-қизларимизга чинакам бахтли яшаши учун, уларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларни таъминлаш, маънавий юксалиши, касбий ҳамда оилавий мажбуриятларни ҳамоҳанг тарзда бажариши учун зарур имкониятлар яратмоқда.

Тадбир аввалида ҳудудда фаолият юритаётган ҳунармандлар томонидан ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Учрашув давомида хотин-қизларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудудда амалга ошириб келинаётган ишлар, улар учун янги иш ўринлари яратишнинг муҳим омиллари, шунингдек, хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган мавзуларда сўз юритилди.

Тадбир иштирокчилари тумандаги 11-мактабгача таълим муассасаси ҳамда “Қувноқ болажон орзуси” номидаги хусусий болалар боғчасида бўлишиб, “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирда иштирок этишди. Лойиҳа доирасида МТМ тарбияланувчиларига болалар адабиётлари тақдим этилиб, улар билан китоб мутолааси ташкил этилди.

photo_2019-05-29_12-30-11.jpg

 


Дилдора КАТТАЕВА,
ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши
“Аёллар қаноти” етакчиси

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz