ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


28.03.2019

Китоб инсонни эзгулик ва маънавий баркамолликка етакловчи асосий куч



Халқимиз азал-азалдан китобни қадрлаган, уни авайлаб асраган. Чунки китоб ақлни чархлайдиган, инсонни маънавий камолот сари етаклайдиган бебаҳо воситалардан бири ҳисобланади. Амир Темур бобомиз “Китоб барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл идрокнинг илму-донишнинг асосидир. Ҳаётни ўргатувчи мураббийдир”, деса, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари “Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи”, дея таъкидлаган.

Бугунги кунда ҳам аҳоли, айниқса, ёшларда китобга қизиқиш, мутолаа маданиятини юксалтириш тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши эса бу борада олиб борилаётган ишларнинг янада жонланишига хизмат қилаяпти.

ЎзМТДП сайловолди Платформасида ҳам ёшларда китобга бўлган қизиқишни янада ошириш, уларни ахборот-ресурс марказларига жалб этиш, камол топиб келаётган авлодни, биринчи навбатда, китобга муҳаббат ва ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялаш вазифасини амалга ошириш белгиланган.

Шу кунларда ҳудудий партия ташкилотлари ходимлари, партиядан сайланган депутатлардан иборат тузилган Ишчи гуруҳлари томонидан жойлардаги ахборот-ресурс марказлари фаолияти ўрганилмоқда.


– Бугунги кунда мамлакатимизда жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати Дилнавоз Носирова. – Мана бугун ЎзМТДП вилоят кенгаши томонидан тузилган Ишчи гуруҳи шаҳримиздаги АРМлар фаолиятини ўрганишиб, уларга амалий ёрдам беришмоқда.

Ўрганишлар давомида шаҳардаги 1-умумтаълим мактаби АРМида барча АРМ ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Унда ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши раиси Илҳом Ражабов мамлакатимизда китобхонликни кенг тарғиб этиш борасида олиб борилаётган амалий ишлар, китобнинг инсон қалбида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, одамларда меҳр-оқибат туйғуларини камол топтиришдаги ўрни ёшларимиз орасида китобга қизиқиш тобора кучайиб бораётганлиги, ўрганишлар давомида аниқланган камчилик ва муаммоларни биргаликда бартараф этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.


– Бугун АРМимизда ташкил этилган давра суҳбати ҳар томонлама фойдали бўлди, – дейди АРМ раҳбари Бахтигул Ражабова. – Ҳозирги пайтда ёшларни баркамол авлод қилиб тарбиялаш ва уларга таълим бериш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Мазкур вазифани амалга оширишда бошқа тарбиявий муассасалар қаторида ахборот-ресурс марказларининг ҳам алоҳида ўрни бор. Айни пайтда марказимиз китоб фонди қарийиб 30 минг донани ташкил этади. Ўрганиш даврида Ишчи гуруҳ аъзоларига ўз таклифларимизни билдирдик. Жумладан, шаҳримизда турли миллат вакилларининг истиқомат қилишини ҳисобга олсак, рус, қозоқ ва бошқа тиллардаги адабиётлар етишмайди. Шунингдек. Ҳозирги кунда чоп этилаётган айрим китобларнинг сифати ҳам талабга жавоб бермайди. Уларнинг қоғози сифатсиз бўлиб, икки-уч китобхон фойдалангандан кейин, йиртилиб, фойдаланишга яроқсиз ҳолга келимб қолади. Бу эса ортиқча ноқулайликларни келтириб чиқармоқда.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди ва соҳани ривожлантириш борасидаги таклифлари билан ўртоқлашдилар.

Албатта, юртимизда бу каби маънавият марказларининг мавжудлиги барчамизни қувонтиради. Ахир китоб инсонни эзгуликка, маънавий баркамолликка етакловчи асосий кучдир.

 

  

ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши матбуот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz