ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


29.03.2019

"Мақсадимиз баркамол ва юрт корига ярайдиган ёшларни камол топтиришга кўмаклашишдир!"


Муҳтарам Президентимизнинг 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар хусусида тўхталиб ўтган эди.

Мазкур видеоселекторда белгиланган вазифалар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик ўртасида таргиб қилиш мақсадида Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли 5-сон кон бошқармасида ЎзМТДП Навоий вилоят ва Конимех туман кенгашлари томонидан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.


Унда Конимех туман ҳокимлиги, вилоят Адлия бошқармаси, туман маънавият-маърифат бўлими, партия ташкилоти вилоят ва туман кенгаши ходимлари ва корхона ишчи-ходимлари иштирок этдилар.

Гуллаб-яшнаётган мустақил юртимизнинг буюк келажагини яратишда шу азиз Ватанда яшаётган ҳар бир шахс ўз ҳиссасини қўшмоғи керак. Бугунги кунда буюк келажагимиз ворислари бўлмиш юксак маънавиятли, билимли ёш авлодни тарбиялаш борасида мисли кўрилмаган улкан ишлар амалга оширилди. Маълумотларга кўра, юртимиз аҳолисининг 30 фоизи 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлардир.

Мамлакатимизда уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Президентимиз таъкидлаганидек, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади.

IMG_8118.JPG

Тадбирда сўзга чиққан партия вилоят кенгаши раиси И.Ражабов, вилоят Адлия бошқармаси масъул ходими Ж.Шуҳратов, Конимех туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси К.Нармуратовалар юртимизда ёшларни маънавиятли, билимдон ва комил инсонлар қилиб тарбиялаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси, улар учун яратиб берилаётган шароитлар хусусида атрофлича тўхталиб ўтишди.

– ЎзМТДП уставида ёшларни ўз Ватанини ҳурмат қилиш, севиш ва у билан фахрланиш, ҳар қандай шароитда миллий мустақилликни, халқнинг қадриятлари, анъаналари ва урф-одатларини асраш ва ҳимоя қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек, унинг маънавий эҳтиёжлари ва қизиқишларини чеклашга бўлган уринишларга қарши курашишга таъсирчан ҳисса қўшиш белгилаб қўйилган, – дейди 5-кон бошқармасида ташкил этилган БПТ раиси Феруз Нурманов. – Айни пайтда ташкилотимизда 1200 нафарга яқин ёш фаолият олиб боради. Шундай экан, бизнинг мақсадимиз  ёшлар билан мунтазам иш олиб бориш, уларни давлатимизнинг ёшларга оид сиёсатини амалга оширишда иштирок этишга жалб қилиш, баркамол ва партия ғояларини қўллаб-қувватловчи ёшларни шакллантиришга кўмаклашишдир.

Видеоселекторда Президентимиз томонидан белгилаб берилган 5 та йўналишдан бири - ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш. 

IMG_8043.JPG

Тадбир давомида корхона ва маҳалла ёшлари ўртасида мини футбол мусобақаси ташкил этилди.

“Қизилқум булбули” деган номга сазаввор бўлган таниқли қўшиқчи, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Қодир Жўрақулов томонидан ижро этилган ўзбек, қозоқ ва қарақалпоқ тилларидаги қўшиқлар, корхонада тузилган фольклор ансамли томонидан тайёрланган бадиий қисм йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлди.

IMG_8107.JPG

Тадбир сўнгида фаол аъзоларга ЎзМТДПнинг “Ташаккурномаси”, янги аъзоларга гувоҳнома ва эсдалик совғалари топширилди.


 


Нигора Шукурова,
ЎзМТДП Конимех туман кенгаши раиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz