ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


Маданий мерос объектларининг бугунги кундаги ҳолати ўрганилади 19.09.2018

Маданий мерос объектларининг бугунги кундаги ҳолати ўрганилади

Мамлакатимизда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаяпти. Бугунги кунда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, уларни қайта таъмирлаш, маданий мерос объектларини асл ҳолича таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси дастурида шаҳарларнинг маданий ёдгорликларини, тарихий қиёфасини муҳофаза қилиш, тарихий иншоотлар ва меъморий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш жараёнларини қўллаб қувватлаш асосий вазифалардан бири сифатида эътироф этилган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев  2017 йил 12 июлда парламент аъзолари ва сиёсий партиялар вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишида юртимиздаги тарихий обидаларни тиклаш ва таъмирлаш, буюк аждодларимизнинг қадамжоларини обод этиш бўйича олдимизда турган вазифаларни амалга оширишда ЎзМТДП ташаббускор бўлиши зарурлигини таъкидлаган эди. Ана шу вазифалардан келиб чиқиб, ўтган бир йил ичида  ЎзМТДП томонидан маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш борасида бир қатор ишларни амалга оширилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан мамлакатимизда мавжуд моддий маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, уларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ҳамда бу боради аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Бундан кўзланган асосий мақсад ҳудудлардаги мавжуд маданий мерос объектларини қайта инвентаризациядан ўтказиш орқали тарихий обидаларни қайта тиклаш, қадимий қадамжоларнинг ҳолатини яхшилаш, йўқолиб кетиш арафасида турган объектларни сақлаб қолиш ва бунинг натижасида  вилоятимизнинг туризм салоҳиятини янада яхшилашга эришишдан иборат.

ЎзМТДП Навоий вилоят Кенгаши, партия гуруҳлари, маданият бошқармаси ва қатор тошкилотлар томонидан вилоятдаги мавжуд маданий мерос объектларининг ҳолати 2017 йилнинг август – 2018 йил апрель ойларида ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар жараёнида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бошқармаси Бухоро ва Навоий вилоятлари бўйича минтақалараро инспекцияси томонидан вилоят Кенгашига тақдим этилган маълумотга кўра, вилоятда жами 421 та маданий мерос объектидан 301 таси археология, 70 таси архитектура, 45 таси монументал санъат ёдгорлиги, 5 таси диққатга сазовор жой ҳисобланади. Уларнинг 163 тасининг кадастр ҳужжати мавжуд холос.

– Мамлакатимизда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Президентимизнинг 2018 йил 16 январдаги “Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида”ги фармойишидан кейин қайта ҳатлов ўтказилиши натижасида Навоий вилоятида 389 та маданий мерос объекти рўйхати шакллантирилди. Ҳеч кимга сир эмас, маданий мерос объектларини асраш, рўйхатдан ўтказиш ва паспортларини тайёрлаш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилиш борасида муаммолар мавжуд, – дейди инспекциянинг вилоятдаги ходими Баҳодир Ҳаққулов.

ЎзМТДП Навоий вилоят Кенгашида мавжуд маданий мерос объектларининг бугунги кундаги ҳолатини ўрганиш мақсадида тузилган Ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда  маданий мерос объектларининг бугунги кун ҳолатини қайтадан ўрганиб чиқиш,  моддий маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, уларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ҳамда бу боради аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида ўзаро фикр алмашилди.

Йиғилиш сўнгида ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳи аъзоларининг вазифалари белгилаб олинди.

 

ЎзМТДП Навоий вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz