ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


Маънавий-маърифий тадбирлар партия ғояларини тарғиб қилишда муҳим аҳамиятга эга 19.07.2019

Маънавий-маърифий тадбирлар партия ғояларини тарғиб қилишда муҳим аҳамиятга эга


Партия тизимида маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, Ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Зеро, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, мафкура соҳасида бўшлиқ деган нарсанинг ўзи ҳеч қачон бўлмайди. Чунки инсоннинг қалби, мияси, онгу тафаккури ҳеч қачон ахборот олишдан, фикрлашдан, таъсирланишдан тўхтамайди. Демак, унга доимо маънавий озиқ керак...

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилоят кенгаши ҳам фаолияти давомида бу масалага алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида мафкура йўналишида жами 357 та турли хил мавзудаги тадбирлар, давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар, учрашувлар ўтказилди. Уларда партия аъзолари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирларда асосий эътибор мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан кенг жамоатчиликни хабардор этиш, партиямиз устави ва сайловолди Платформасида белгиланган мақсад ва вазифалар, илгари сурилган ғояларни аҳолига етказиш ва тарғиб қилишга қаратилди.

Жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида партия ташкилотининг барча туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан “Бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янги босқичга кўтаришдаги асосий вазифалар”, “Миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат, комил инсон шахсини тарбиялашда “Миллий тикланиш” партиясининг ўрни ва роли”, “Миллий ахборот маконини ҳимоя қилиш бўйича Интернет тармоғида миллий контентни ривожлантириш”, миллатлараро муносабатларни янада жадаллаштириш мақсадида юртимизда фаолият юритаётган миллий маданият марказлари билан ҳамкорликни кенгайтиришга мақсадида “Ўзбекистон умумий уйимиз”, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш мақсадида “Тўйлар қадриятларимизнинг ажралмас бир бўлагидир”, аҳолининг тинчлик- осойишталигини сақлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича жойларда, чекка маҳалла ва қишлоқларда “Тинч ва осуда кунларнинг қадрига етайлик”, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят ИИБ билан хамкорликда корхона, ташкилот, таълим муассасалари ҳамда маҳаллалардаги ёшлар ўртасида “Ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликни бартараф этиш” мавзуларида турли учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.

- Шунингдек, Президентимизнинг бир қатор фармон ва қарорлари ижроси юзасидан ҳам тадбирлар ташкил этилдики, уларда юртимизда инсон манфаати ҳар нарсадан устун эканлиги, қабул қилинаётган ҳужжатларнинг барчаси уларнинг фаровон турмуш кечиришлар учун қулай шароитлар яратиш учун ҳизмат қилаётганлиги алоҳида таъкидланмоқда, – дейди партия вилоят кенгаши Ижроия қўмитаси бош мутахассиси Отабек Мўминов.

Бу каби тадбирлар Учқудуқ, Кармана, Томди, Конимех, Қизилтепа туманлари ва Навоий шаҳри Кенгашларида самарали ташкил этилди. Гарчи қолган партия ташкилотларида ҳам режа асосида тадбирлар ўтказилаётган бўлсада, жойларда маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини ошириш талаб этилади.

Партия ўз дастурида таълим-тарбия масаласини муҳим вазифалардан бири сифатида белгилаган. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, маънавий-маърифий тадбирларни, форум ва турли лойиҳаларни амалга ошириш, ва албатта, партия ғоя ва мақсадларини кенг оммага тарғиб қилишда мутахассис, ўз соҳасининг билимдонлари, обрў-эътиборга эга партия фаолларини жалб қилиш тадбирлар самарадорлигини ошишига хизмат қилади.

 

Абдували БЎРИЕВ,
ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши матбуот котиби


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz